Обод МФЙда содир этилган жиноят юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи бошчилигида муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда туман прокурори, ИИБ бошлиғи ва ўринбосарлари, ҳокимлик масъуллари, имом хатиблар, маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Муҳокамада ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари туб илдизигача таҳлил қилинди. Мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг салбий оқибатларини бу жойда иштирок этганларнинг барчаси оила аъзолари, қариндош-уруғлари ҳамда таниш-билишларига ибрат олиш мақсадида етказишлари кераклиги айтилиб, мутасаддиларга тавсиялар берилди.






