АҲОЛИ РОЗИЛИГИ ЙЎЛИДА

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Бўёғон МФЙда битта 250 кВАли трансформатор пункти ўрнатилиши, 1,2 км. электр узатиш тармоғи янгитдан қурилиши давом этмоқда.

Айни вақтда Уйчи туман электр таъминоти корхонаси томонидан 58 та темир-бетон таянч ўрнатилиб, сип кабеллар тортилди. Иш якунланса, маҳалладаги юзта хонадонда электр таъминоти яхшиланади.