Аёл – нафосат ва гўзаллик тимсоли. Унинг меҳридан қалблар сурурга тўлади. Мўътабар аёлларимизни қанча ардоқласакда, шунчалар оз. Мамлакатимизда азиз аёлларга бўлган эътибор ва ғамхўрлик йилдан йилга кучайиб бормоқда.
Аёллар саломатлиги, уларнинг оилада, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши, бахтли ва фаровон ҳаёт кечириши учун етарли даражада шарт- шароитлар яратилмоқда.
Уйчи тумани 1-сектор ҳудудида "Аёли эъзозланган юрт" мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда маҳалла хотин-қизлар фаоллари, оқила аёллар, отинойилар, тадбиркорлар, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, туманнинг фаол аёллари қатнашдилар.
“Хизиробод” мажмуасида бўлиб ўтган тадбирда Ровот маданият марказининг “Гуллола” бадиий ҳаваскорлик жамоаси хонандалари маданий хизмат кўрсатдилар. Дилрабо куй-қўшиқлар рақсларга уланди.
Қалбларда шукроналик, ватанга муҳаббат, келажакка умид туйғуларини уйғотаётган бу каби маданий-маърифий тадбирлар барча маҳаллаларда давом этмоқда






