Бу ойда халқимизнинг асрлар оша сайқаллашиб келаётган меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик каби хислатлари яққол намоён бўлади.
Уйчи туманидаги маҳаллаларда секторлар кесимида ифторлик дастурхонлари ташкил этилмоқда. Эҳсон тадбирларида Рамазон ойининг фазилатлари, бугунги кунда инсон қадрини улуғлаш борасидаги ўзгаришлар ҳақида мулоқот қилинмоқда.
Бугун 4-сектор ҳудудидаги Муборак маҳалласида ташкил этилган ифторлик дастурхонида 200 дан ортиқ аҳоли вакиллари жам бўлдилар.
Албатта, мамлакат раҳбарининг ташаббуси билан Рамазон ойида амалга оширилаётган бу каби улуғвор ишлар жамиятимизда тинчлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, "Маҳалла" ХЖФ туман бўлинмаси вакиллари иштирок этдилар.






