Aҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган тизимли ишларни давом эттириш

ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида Уйчи туманида 763 та оиланинг 1673 нафар 18 ёшгача бўлган фарзанди учун 500 минг сўмдан жами 836 миллион 500 минг сўм бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилди.

Мустақиллик байрами арафасидаги Президентимизнинг мазкур совғаси оилаларга қувонч олиб кирди. Мазкур тадбир барча секторларда ташкил этилди. Сектор раҳбарлари ва ҳокимлик мутасаддиларидан пулларни қабул қилиб олган ота-оналар кўрсатилган эътибордан бағоят мамнунликларини билдиришди.