1. Амалдаги Меҳнат кодекси 232-моддаси:
➖12 ёшга тўлмаган 2 ва ундан ортиқ боласи ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боласи бор аёлларга ҳар йили 3 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
2. Янги Меҳнат кодекси 401-моддаси:
➖12 ёшга тўлмаган 2 ва ундан ортиқ боланинг ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида 4 календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
☝️Фарқини билиб олдингларми? Янги МК 2023 йил 30 апрелдан кучга кириши эсдан чиқмасин-а.
Шокиржон Дадабоев,Уйчи туман Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти






