1-сектор ҳудудидаги Қашқар маҳалла фуқаролар йиғинида 35-ОП ва Қашқар МФЙ фаоллари билан ҳамкорликда маҳалланинг ибратли оиласи Шуҳратжон Ҳасановлар хонадонида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи, сифатли овқатланиш , хонадонлар, кўчалар тозалигини сақлашни тарғиб қилиш мақсадида "Аёллар саломатлиги давлат ҳимоясида" мавзусида тиббий, маънавий, кўргазмали тадбир ташкил этилди.
Унда эрталабки бадантарбия , пиёда юришнинг фойдаси ҳақида тушунчалар берилди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева, туман Саломатлик маркази етакчи мутахассислари иштирок этишди.






