Уйчи туман Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Т.Исматиллаев, ЎзХДП туман кенгаши раиси Ғ.Жўраев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова, “Маҳалла” ХЖФ туман бўлинмаси раиси Н.Раҳимовлар 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан бир гуруҳ нуроний аёлларни табриклашди.
Унда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшган фахрий нуроний аёллардан беш нафарига Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси бошқаруви томонидан жўнатилган табрик ҳамда ҳомийларнинг эсдалик совғалари топширилди.
Кексалар юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги учун дуолар қилишди.






