Ҳурматли иш берувчилар ва касаба уюшмалари қўмиталари,
Аксариятингизда меҳнатга оид ички локал ҳужжатлар пакети шаклланган. Масалан, тармоқ (жамоа) келишуви, жамоа шартномаси, ички меҳнат тартиби қоидалари, иш ҳақи низоми, лавозим-йўриқномалар ва ҳоказолар.
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 12-моддасига асосан меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидаги тоифаларга бўлинмоқда:
➖жамоа келишувлари;
➖жамоа шартномалари;
➖иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатлар;
➖ички ҳужжатлар, шу жумладан иш берувчи ўз ваколатлари доирасида якка ўзи қабул қиладиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар.
Меҳнатга оид ички ҳужжатлар гарчи алоҳида гуруҳларга бўлинаётган бўлсада, шу пайтгача мавжуд бўлган умумий база сақланиб қолади. Бироқ, сизлардаги ҳозирги ички локал ҳужжатлар амалдаги (эски) Меҳнат кодексидан келиб чиққан ва эски Кодекс нормаларига асосланган.
Демоқчи бўлганим, янги Кодекс кучга кириши билан ички локал ҳужжатларингиз ҳам ўзгариши керак, янгиларини ҳам ишлаб чиқиш зарур. Бу ишларни янги МКга кучга киргунча, яъни 30 апрелга қадар амалга ошириш керак.
Ҳозирги пайт барча иш берувчилар учун ички локал ҳужжатларини қайта ишлайдиган ва янгиларини ишлаб чиқадиган вақтдир. Чунки вақт жуда оз қолмоқда.
Мавзу - Меҳнат кодекси бўйича ишга қабул қилинадиган ёш.
Шокиржон Дадабоев,Уйчи туман Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти.






