Ижтимоий тармоқларда ёритилган “Мутасаддиларга мурожаат” видеомурожаати бўйича

Ушбу видеомурожаат мутахассислар томонидан ўрганилди. Умид МФЙ ҳудудидаги йўл ички хўжалик йўли бўлиб, жорий таъмирлаш ишлари якунланиш арафасида.Беруний кўчасида 5-6 та енгил типдаги ҳар хил турдаги савдо, пайнет шохобчаси, нусха кўчириш хизмати йўлга қўйилган бўлиб, улар ҳеч қандай ҳужжатсиз эканлиги маълум бўлди. Ушбу қурилмаларнинг эгаларига туман қурилиш бўлими томонидан расман огоҳлантириш хати орқали бузиб олиш ёки кўчириб кетиш, акс ҳолда туман ҳокимлиги қошидаги Вазирлар Маҳкамасининг 41-сонли қарори асосида ташкил қилинган ишчи гуруҳи томонидан бартараф этилиши тушунтирилди.Умид МФЙ “Янги баҳор” кўчасидаги ичимлик суви тармоғидаги носозлик “Намангансувтаъминот” МЧЖнинг Уйчи бўлими томонидан жойига бориб бартараф этилди.