1-сектор ҳудудида“Ёшлар дафтари”га 1279 нафар ёшлар киритилган. Шундан 1109 нафарининг бандлиги таъминланиб,
“Ёшлар дафтари”дан чиқарилди. Бугун туман ҳокимлигида бандлиги таъминланмаган ёшлардан 18 нафарига “Ёшлар жамғармаси” маблағи ҳисобидан “Janomе” русумли тикув машинаси берилди.Тадбирда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Муҳаммадзокир Маматхонов сўзга чиқиб, берилган имкониятдан оқилона фойдаланиб, даромад топишларига тилак билдирди.
Мирзоҳид ЗАИТОВ,Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи, туман Кенгаши депутати.







