Жорий йилда 563 нафар ўқувчи муддатидан олдин олий ўқув юртларининг талабаси бўлгани ҳам қувонарлидир.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан Чортоқ туманидаги “Ором” тантаналар мажмуасида ташкил этилган тадбирга республика
миқёсида ўтказилган турли танловлар, фан олимпиадаси ғолиблари, хорижий олий таълим муассасаларига муддатидан олдин ўқишган кирган ёшларнинг ота-оналари ҳамда меҳнат фахрийлари таклиф қилиниб, алоҳида эҳтиром кўрсатилди.Шодиёнада вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Ғуломжон Муродхўжаев, Шуҳратжон Мусаевлар сўзга чиқиб, фарзандлари ютуққа эришган ота-оналарни самимий табриклашди, уларга “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви, Наманган вилоят ҳокимлиги, “Кексаларни эъзозлаш” жамоат фондининг “Ташаккурнома” ҳамда эсдалик совғаларини топширдилар. Шунингдек, таълим соҳасида намунали фаолият олиб бораётган вилоят халқ таълими бошқармаси ва олий ўқув юртлари раҳбар-ходимлари ҳам тақдирландилар.Уйчи туман маданият бўлими “Тарона” ашула ва рақс халқ ансамбли санъаткорлари маданий хизмат кўрсатишди.







