Президентимизнинг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиш давом этмоқда.
Бугун 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида юридик ва жисмоний шахсларнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.Унда Уйчи тумани ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов, барча сектор раҳбарлари ва туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги масъул ташкилотлар бошлиқлари томонидан мурожаатлар тингланди. Қабул давомида 115 та мурожаат келиб тушди, шундан 38 таси жойида ҳал этилди, 25 таси тегишлилиги бўйича йўналтирилди, қолган мурожаат ижро учун назоратга олинди. Жумладан, Мустақиллик МФЙда яшовчи Наргиза Дадахонованинг бир сотих ер майдонида иссиқхона қилиб бериш бўйича мурожаати ўрганиб чиқиб, ҳал этиладиган бўлди. Янгичек МФЙда яшовчи Умида Ҳасанованинг саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича мурожаати ижобий ечим топди.







