Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори ижроси борасида 2-сектор ҳудудида бир қатор ишлар амалга оширилди.“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган оила ва шахсларни қўллабқувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қуйдаги ишлар амалга оширилди.Хусусан, дастлаб 2-секторда “Темир дафтар”да 374 та оила (481 нафар меҳнатга лаёқатли аъзолари)ни ташкил қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида секторда эҳтиёжманд оилаларни қайта хатловдан ўтказиш натижасида 80 та оила (102 нафар меҳнатга лаёқатли аъзолари) “Темир дафтар”га қўшимча рўйхатга олиниб, шу тариқа 450 та эҳтиёжманд оилаларда 2003 та оила аъзолари шундан, 583 нафар мехнатга лаёқатли оила аъзолари рўйхати шакллантирилган.Шунингдек, турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратишнинг “Вақтинчалик тартиби”га кўра, сектор раҳбари томонидан “Темир дафтар”даги эҳтиёжманд оилаларнинг жами 583 нафар вақтинча ишсиз меҳнатга лаёқатли оила аъзоларини 583 нафари (100 фоиз)ни ишга жойлаштирилган. Бу кўрсатгич комплекслар кесимида, иқтисодий комплекс 173 та (29,6 фоиз), инвестиция комплекси 60 та (10,2 фоиз), қишлоқ хўжалиги комплекси 223 та (38,2 фоиз) ҳамда қурилиш комплекси 20 та (3,4 фоиз) фуқароларнинг бандлиги таъминланган.Жумладан, оилавий тадбиркорлик бўйича 122 нафар, хунармандчилик 47 нафар, расмий ўзини-ўзи банд қилган 44 нафар, ишга тушган инвестиция лойиҳаларига 60 нафар, агросаноат лойиҳаларига 172 нафар, уй-жой қурилиш объектларига 20 нафар, аввалги иш жойига қайтарилган 16 нафар ва бошқа йўналишларда 52 нафар шахсларнинг бандлиги таъминланган. Мисол учун, “Исломобод” МФЙда яшовчи фуқаро Х.Мадаминовани “Асадбек Дизайн Гроп” МЧЖга иш юритувчи лавозимига ишга жойланишида амалий ёрдам кўрсатилган.Бундан ташқари, келтирилган даврда “Саховат ва кўмак” жамғарма ҳисоб рақамларига 1,6 млрд. сўм маблағлар келиб тушган. Шундан, 615,0 млн сўм юридик ва жисмоний шахслар томонидан ва “Инқирозга қарши курашиш” жамғармасидан 715,0 млн сўмни ташкил этган.Мазкур маблағлардан туман халқ депутатлари кенгашининг қарорларига асосан, сектордаги 450 та оилаларга 0,5 млрд сўмлик ёрдам турлари манзилли сарфланди.Жумладан, 65,5 млн сўмлик кундалик истеъмол товарлари, 0,5 млрд сўмлик нақд пул кўринишдаги ёрдамлар кўрсатилди.Жорий йилда “Темир дафтар”да 62 та оила (62 нафар меҳнатга лаёқатли аъзолари)ни ташкил қилган.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида секторда эҳтиёжманд оилаларни қайта хатловдан ўтказиш натижасида 62 та оила (62 нафар меҳнатга лаёқатли аъзолари) “Темир дафтар”га қўшимча рўйхатга олинди.Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратишнинг “Вақтинчалик тартиби”га кўра, сектор раҳбари томонидан “Темир дафтар”даги эҳтиёжманд оилаларнинг жами 62 нафар вақтинча ишсиз меҳнатга лаёқатли оила аъзоларини бандлиги таъминланди. Жумладан, агросаноат лойиҳалари бўйича 5 нафар шахсларнинг бандлиги таъминланган. Мисол учун, Файзиобод МФЙда яшовчи фуқаролар Х.Содиқжанова, Ш.Турсуновага ҳам қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланишлари учун ер майдонлари ажратиб берилишида амалий кўмак берилди. Бундан ташқари, ижтимоий ахволи оғир бўлган 11 та оиланинг ҳар бирига саховатпеша хомийлар бириктирилиб, доимий равишда холидан ҳабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари беғараз бериб келинмоқда. Темир дафтардаги оилаларга турли ҳилдаги ёрдамлар кўрсатиш натижасида 62та оилаларнинг 62 нафар меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлиги таъминланиши натижасида туман кенгашининг 29.09.2022 йилдаги қарорига асосан темир дафтар рўйхатидан чиқарилди. Ҳозирда темир дафтарда қолаётган оилалар мавжуд эмас.

Boshliq M, [23.01.2023 16:42]Шунингдек, жорий йил давомида 3-босқичда “Аёллар дафтари”га киритилган 967 нафар аёлларнинг 965 нафарининг муаммолари ҳал этилди. Жумладан, 377 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз,278 нафар боқувчисини йўқотган эхтиёжманд, 148 нафар ижтимоий ёрдамга мухтож 1 ва 2-гуруҳ ногирони, 135 нафар қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд,29 нафар тадбиркорлик қилиш истагини билдирган аёллар мавжуд бўлиб, уларнинг мазкур муаммоларини ҳал этиш ишлари олиб борилмоқда.Аёллар бандлигини таъминлаш бўйичаТуман бандликка кўмаклашиш маркази билан хамкорликда “Аёллар дафтарида”ги 175 нафар аёлларни бандлиги таьминланди. Жумладан, 3 нафар аёллар ишга жойланди, 1 нафари касб-хунарга ўқитилмоқда, 2 нафар аёлларга тумандаги тижорат банклари томонидан тадбиркорлик қилишлари учун кредитлар ажратиб берилди, 169 нафар аёлларнинг деҳқончилик фаолияти билан шуғулланишлари учун 10 сотихдан ер майдони олишларида кўмаклашилди.Ёки, “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган Н.Рахмановага қўшимча даромади йўқлиги сабабли даромад олиш мақсадида имтиёзли кредит асосида тикув мошинаси олиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, деҳқончилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган М.Жўраева, М.Каримова, З.Комилова, А.Мамадаминова, Х.Мамаджанова, Й.Мирзахалилова, М.Мўйдинова ва Х.Отабаеваларга ўзлари истиқомат қилувчи ҳудудларга яқин жойдаги фермер хўжаликлари ер майдонларидан аукцион тартибида 10 сотихли ер майдонлари олишларида кўмаклашилиб, мазкур йўналишда бандилиги таъминланди. Кредит ажратиш бўйичаАТ Халқ банкининг туман филиалига хотин-қизлар бўйича ўринбосарлари томонидан “Аёллар дафтари” га киритилган тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган 29 нафар аёллар билан индувидуал ишлар амалга оширилмоқда. “Аёллар дафтари”га 278 нафар аёллар боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёллар сифатида рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг барчасига турли ёрдам ва кўмаклар кўрсатилган. Мисол учун, Чуртук МФЙ Чилангар кўчасида яшовчи боқувчисини йўқотган фуқаро Ақилова Зайнаб Абдухамидовнага аёллар жамғармаси хисобидан 1 млн. 200 минг сўм пул маблағи берилди.2-сектор худудида 148 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II-гурух ногиронлиги бўлган аёллар рўйхатга олинган бўлиб, бугунги кунга келиб уларнинг барчасига турли ёрдам ва кўмаклар кўрсатиб келинган.“Аёллар дафтари”га киритилган 967 нафар аёллардан 135 нафар қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёлларни ташкил қилади. Бугунги кунга қадар уларга хомийларнинг беғараз ёрдамлари билан турли ёрдам ва кўмаклар кўрсатиб келинмоқда ҳамда уларга яшаб келаётган МФЙларидан ўзига тўқ бўлган оилалар бириктирилиб хозирга қадар холидан хабар олиб келинмоқда.Мисол учун, Ўнхаят МФЙ, Гулшан кўчасида яшовчи фуқаро Содиқова Асила Олимжановнага аёллар жамғармаси хисобидан 1 млн. 200 минг сўм пул маблағи берилди. “Аёллар дафтари”га киритилган 967 нафар аёллардан бугунги кунда 965 нафарининг (99%) муаммолари ҳал этилиши таъминланди. Ёки, Шунингдек, туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92 сонли қарорига асосан, маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан уйма-уй юриш орқали, шунингдек ёшларнинг онлайн мурожаатлари асосида “Ёшлар дафтари” электрон платформасига 2022 йилнинг 9 ойи давомида 247 нафар ёшлар киритилган.Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2022 йил 1 октябрь ҳолатига, 238 нафар (86 фоиз) ёшлар дафтардан чиқарилди. Шундан, ҳозирда 16 нафар ёшларнинг тўлов контракти тўлаб берилди, 7 таси хайдовчилик гувохномаси учун пул маблағлари тўлаб берилди, 91 нафар ёшларга 0,01 га ер майдони ажратиб берилди,39 нафар ёшларга асбоб-ускуна берилди, 1 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақируви учун пул маблағлари тўлаб берилди.Ҳозирги кунда “Ёшлар дафтари”да 14 нафар ёшлар мавжуд.

Boshliq M, [23.01.2023 16:42]Иссиқхоналар қуриб бериш бўйича2022 йил давомида дафтардаги оилаларни ва бошқа эхтиёжманд бўлган турмуш шароити оғир бўлганоилаларнингтоморқаларидан самарали фойдаланишлари учун такрорий экин ва аукцион савдоси орқали қишлоқ хўжалигидан ер майдонлари ажратиб берилишитаъминланган.Масалан, 2022 йилда “Ёркатай” МФЙ, Навбаҳор кўчасида яшовчи У.Тожибоевага 7.5 млн. сўмликбеғараз иссиқхоналари қуриб берилиш таъминланган.Ижтимоий ва бошқа объектлардаги муаммоларни бартарафэтиш бўйича ижтимоий соҳа муассасаларида ўтказилган ўрганишлар доирасида маҳалла ҳудудида мактабгача таълим муассасасига эхтиёж мавжудлиги аҳоли муаммоларидан келиб чиқиб, сектор раҳбарининг тегишли таклиф ва йўл ҳариталарига киритиш орқалли ва ҳомийлик асосида сектор ҳудудига 2 таянги мактабгача таълим ташкилоти бино-иншоотлари қурилиб 1 тамактабгача таълим ташкилоти капитал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Масалан, сектор раҳбарининг ташаббуси билан инвестиция дастури доирасида 240 ўринга мўлжалланган 47-сонли давлат МТТ замонавий кўринишда қурилиб, бу ерда қиймати 7,2 млрд сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилгани холда муассаса фойдаланишга топширилди.Шунингдек, сектор ҳудудида 2 тамактаб капитал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Масалан, 2021 йилда “Обод” МФЙ ҳудудига 1085 та ўқувчиларни ўз ичига олган ҳолда35-сонли мактаб биноси қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.Йўл ва коммунал соҳалардаги камчиликларни ҳал этиш бўйича бирқатор ишлар амалга оширилган.Хусусан, “Файзиобод” МФЙнинг бир қатор кўчаларида туман Ободонлаштириш бошқармаси ва туман йўллардан фойдаланиш ЮК томонидан 2.5 кл йўллар бетонланди.Шунингдек, сектор ҳудудида жами 12 та маҳалладаги 3.5 км ички ва асосий йўлларда яъни 4,2 км шағаллаш ва 2.3 км асфалтлаш ҳамда таъмирлаш ишлари амалга оширилган.Тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ҳал этиш,янги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича, ёшлар кичик саноат зоналари ташкил этиш орқали ёшларни тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида туман 2-секторида кичик саноат зоналари ташкил этилган.Хусусан, туман 2-секторида “Овчибулоқ” ёшлар кичик саноат зонаси ташкил этилган бўлиб, умумий ер майдони 8,3 гектарни ташкил этган мазкур саноат зонада умумий қиймати 196,1 млрд. сўмлик 46 та инвестиция лойиҳалари амалга ошириш орқали 850 дан ортиқ иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.Ҳозирда, “Миркамол оил” МЧЖ томонидан умумий қиймати 5 млрд. сўмлик ўсимлик (пахта) ёғини қадоқлаш” лойиҳаси ишга туширилиб 25 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланган.Аҳоли орасида жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг турли хил оқимлар таъсирига тушиб қолишидан асраш, фуқаролар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш бўйича содир этилган жиноятларни маҳалла фуқаролар йиғини кесимида таҳилил этилганида, жами 12 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 2 таси яшил, 4 таси сариқ, 6 таси қизил ҳудуд тоифасига ажратилган.Бундан ташқари, жами маъмурий назорат қонуни таъсирига тушувчи муқаддам судланган шахслар 41 тани ташкил этиб, шундан 34 тасига маъмурий назорат ўрнатилган, 7 тасига яъни 1 таси соғлом турмуш тарзи кечираётганлиги учун, 2 таси узоқ муддатга кетганлиги учун, 4 тасига маъмурий назорат ўрнатиш учун ҳужжатлар таёрланаётганлиги учун маъмурий назорат ўрнатилмаган.Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишга мойил бўлган 9 тоифадаги шахслар 237 тани ташкил этиб, ишсиз кам даромадли оилалар 80 тани, келишмовчилик ёки низо мавжуд оилалар, қўни қўшнилар 8 тани, агрессив ҳулқ атворга эга, мунтазам жанжал ва низога сабаб бўладиган оилалар 9 тани, ўзаро ҳал этилмаган қарздорлиги мавжуд фуқарлар 4 тани, ичкиликбозлик ва гиёҳвандликка берилган фуқаролар 80 тани, носоғлом турмуш тарзини кечувчи фуқаролар 10 тани, муқаддам судланган фуқаролар 36 тани, руҳияти бузилган фуқаролар 10 тани ташкил этади.