Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев томонидан Ҳожиобод МФЙ биносида "Ҳоким ва ёшлар" учрашувини ўтказди.
Унда ёшлар етакчиси, тегишли ташкилотлар ва 26 нафардан ортиқ ёш иштирок этди.
Учрашувда ўзини-ўзи банд қилиш, ўқув курсида ўқиш, контракт пулини тўлашда ёрдам олиш ва бошқа масалаларда 10 та мурожаат қабул қилинди. Барча мурожаатларни ҳал этиш муддат талаб қилганлиги сабабли назоратга олиниб, тегишли ташкилотларга юборилди.






