Аномал совуқ об-ҳаво шароитида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор, имконияти чекланган фуқароларга амалий кўмак берилмоқда.

Уйчи тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев ташаббуси билан сектор ҳудудидаги Гулистон маҳалласида навбатдаги саховат тадбири уюштирилди. Дошқозонда ош дамланиб, маҳалла ҳудудидаги эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди.

Сектор раҳбари Фурқат Мирзаев маҳалла нуронийлари ва фаоллари билан ҳозирги аномал совуқ даврида юзага келган электр таъминотидаги узилишлар ҳақида суҳбатлашиб, ушбу муаммони қисқа муддатларда ҳал қилиниши бўйича барча масъул раҳбарлар туну кун хизмат олиб бораётганини таъкидлади.