Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев Ҳожиобод маҳалла фуқаролар йиғинида хонадонбай ўрганишларни олиб борди.

Хонадон олдиларини музламалардан тозалаш, қишнинг совуқ кунларини беталофат ўтказиш мақсадида хонадон эгаларига иситиш печларидан фойдаланишда эҳтиёт бўлиш тушунтирилди. Газ балонларни алмаштириш бўйича тумангаз мутасаддиларига график асосида тарқатиш вазифаси қўйилди. Электрдаги узилишлар бўйича тушунтириш бериб ўтилди.