Бугун Уйчи туманидаги Ҳожиобод, Қашқар, Деҳқонобод, Кесканёр, Гулистон, Жийдакапа, Соку, Беруний, Тепасарой МФЙларидаги кўп қаватли уйлар ҳудудлари ҳамда кўчаларда хайрия ошлари тайёрланди. Туман ҳокимлиги ва ҳомийлар кўмагида тўққизта дошқозонда 400 килограмм ош дамланди.

Меҳр-мурувватга муҳтож, эҳтиёжманд оилалар, бемор ва қариялари бор хонадонларга маҳалла фаоллари ош-нон тарқатиб, қиш-қировли кунларда уларнинг ҳолларидан хабар олишди.