Вилоятимиз раҳбарининг уйчилик фахрийлар билан учрашувда ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича билдирган таклифларини бир гуруҳ тадбиркорлар ва фаоллар,

3-мактабни 1979 йилда тамомлаган собиқ битирувчилар маъқуллаб, хайрли ташаббус билан чиқишди.-Ижтимоий, моддий кўмакка муҳтож, шароити оғир, ота ёки онаси бемор, вафот этган, ёлғиз яшовчи оилалар ҳам борки, баъзан фарзандларининг таълим-тарбияси, саломатлиги бироз эътибордан четда қолиб кетади,-дейди ўнҳаятлик фаоллардан Муҳаммадолим ҳожи Дадамирзаев.- Мақсадимиз - уларга, аввало, меҳр бериб, ўзлари севган соҳанинг ҳақиқий мутахассиси бўлиб етишгунларига қадар оталиққа олиш. Истакларига кўра, тил ўрганишлари учун қўшимча ўқув марказларига, спорт тўгаракларига жалб қиламиз. Уларга бепул ўқиш имкониятини яратиб берамиз. Бунинг учун устозлар Нодирбек Турсунов, Муроджон Эргашев, Наманган шаҳридаги 4-сонли БЎСМ директори Шавкат Аҳмедов ёрдамга беришга тайёр.-Мустақиллик байрами олдидан Обод, Истиқлол, Ўнҳаят, Овчибулоқ МФЙлари ҳудудидаги 3,29,35-мактаблар, Наманган шаҳри Обжувоз МФЙ ҳудудидаги 74-мактаб ўқувчиларидан қирққа яқинини аниқлаб, уларга алоҳида эътибор кўрсатдик,-дейди тадбир ташкилотчиларидан 3-мактаб директори ўринбосари Абдуғаффор Режаббоев.-Бир пиёла чойга таклиф қилиб, ўқувчиларга ўқув қуролларини топширдик. Энди мактаб формаси совға қиламиз. Бу анъанавий тарзда давом этади. Тадбирда меҳнат фахрийси Тоҳиржон Исматиллаев сўзга чиқиб, хайрли иш ташаббускорларига миннатдорчилик билдирди, ўқувчиларга ўқишларида омад тилади.