Уйчи тумани Даҳиякота маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолини тоза ичимлик суви билани таъминлаш мақсадида янги тармоқ тортиш ишларининг бориши бўйича “Наманган сув таъминот” МЧЖ раҳбарияти томонидан жойига чиққан ҳолда кунлик назорат ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, маҳаллада 3000 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. 8.2 км тармоқ тортилиши натижасида 600 га яқин хонадонларга сув хисоблагичлар ўрнатилиб, ичимлик суви етказиб берилади.

Пудратчи ташкилот "Барокат химмат файз" хусусий корхонаси ходимлари сув тармоғини Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига байрам совғаси тариқасида тақдим этиш ниятидалар.

"Наманган сув таъминот" МЧЖ ахборот хизмати.