Сайёр қабулда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири Ж Низамов, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашиб, мурожаатларни тинглашди.

Аҳолини қийнаётган муаммолар ечими бўйича тавсиялар берилиб, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди. Жумладан, 35 та мурожаатдан 18 таси жойида ҳал этилди. 5 та мурожаат бўйича тушунтиришлар берилди. 12 та мурожаат қўшимча ўрганиш учун мутасадди ташкилотларга йўналтирилди.