РЕГЛАМЕНТИ асосан ариза берувчи маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.Маълумотнома олиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланади.Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса — ушбу Регламентга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.Давлат хизмати учун йиғим ундирилганлигини тасдиқлаш электрон тарзда амалга оширилади.Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг сўровнома реал вақт режимида ваколатли органга электрон шаклда юборилади.ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади. Ваколатли орган сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб уч иш куни мобайнида сўровномада кўрсатилган объектнинг кадастр рақами орқали Кадастр агентлигининг ахборот тизими билан интеграция қилинган Қурилиш вазирлигининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига кириб реал вақт режимида кўчмас мулк объектининг жойлашган жойини аниқлайди.Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича объект бузилишга тушган ёки тушмаганлигини ўрганади.Ваколатли орган ушбу Регламентга келтирилган шаклга мувофиқ QR-код қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёхуд ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.Давлат хизматлари марказлари маълумотнома келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида электрон хабардор тарзда қилади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида тақдим этади.Дилбархон Мирзаева,Уйчи туман ДХМ бош мутахассиси






