“Mаҳаллабай” иш ташкил этиш бўйича туманимизда кўргазмали вилоят семинар йиғилиши бўлиб ўтди.Унда Чортоқ, Учқўрғон, Норин,

Янги Наманган, Уйчи туманлари ҳоким ўринбосарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари қатнашдилар.Навоий МФЙда ташкил қилинган семинарда 15 та хонадонда паррандачилик бўйича амалий ишлар кўрсатилди.Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов, туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхоновлар иштирок этишди ва паррандачиликни ривожлантириш, бу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, парранда гўшти ва тухумга бўлган эҳтиёжни қондириш, истиқболдаги вазифалар бўйича тавсиялар беришди.