Уйчи тумани ИИБ ходимлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон, ёлғиз яшаётган фуқароларга озиқ-овқат ҳамда кўмир маҳсулотлари етказиб берилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинмоқда.
Бугун Уйчи тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Ф.Мирзаев, ўринбосарлари, майор А.Жўраев, М.Умаровлар узоқ йиллар ички ишлар тизимида хизмат қилган, 1-гуруҳ ногирони, истеъфодаги капитан Алимжон Толибжонов хонадонига боришди. Фахрий билан дилдан суҳбат қурилиб, байрам билан муборакбод этилди.






