Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 145-сонли қарори ҳамда 2002 йилнинг 19 декабрь куни “Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ўтказилган Республика комиссиясининг кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши”да берилган топшириқлардан келиб чиқиб, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишда амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш юзасидан туманда 10 нафар ишчи гуруҳидан иборат штаб ташкил этилди.
Уйчи туман ҳокимлиги мажлислар залида жорий йилнинг 5 январидан бошланаётган “Аёллар дафтари” 4-босқичининг хатлови олдидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман штабига бириктирилган 10 та ҳамкор ташкилот масъуллари, 56 та МФЙ хотин-қизлар фаоллари, Республикадан бириктирилган вакил Қодирхон Мавлонов, вилоят штаби котиби Шавкатжон Қаҳҳоровлар иштирок этдилар.
Йиғилиш давомида “Аёллар дафтари”га доир барча масалалар кўриб чиқилди. 2022 йил давомида йўл қўйилган камчиликларни такрорламаслик, хатлов жараёнини сифатли ташкил этиш, ҳеч бир ижтимоий ҳимояга муҳтож аёл қолиб кетмаслиги тўғрисида қайта-қайта тушунтириш берилди.
Вилоят штаби котиби Шавкатжон Қаҳҳоров томонидан “Аёллар дафтари”нинг 6 та тоифаси бирма-бир изоҳлаб тушунтирилди. Йиғилиш давомида фаоллар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан саволларга тўла жавоб берилди.






