• - yil 30 - dekabr VI-60-171-6-86-K/22 Uychi tuman hokimligi

Наманган вилояти Уйчи туманининг 2023 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги қонунининг 6, 24-моддаларига, Бюджет кодексининг 99-моддасига, "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2022 йил 30 декабрдаги 35-165-6-0-K/22-сон қарорига асосан ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармасининг 2022 йил 30 декабрдаги 01-14/20-01-32/2692-сонли хатини инобатга олиб, халқ депутатлари Уйчи  туман Кенгаши

ҚАРОР      ҚИЛАДИ:

  • Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон РеспубликасинингДавлат бюджети тўғрисида" қонуни ҳамда халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2022 йил 30 декабрдаги 35-165-6-0-K/22-сон қарори ижро ва раҳбарлик учун қабул қилинсин.

  • Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг "Наманган вилоятининг 2023 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 30 декабрдаги 35-165-6-0K/22-сон қарорига мувофиқ, Уйчи тумани маҳаллий бюджетининг 2023 йил учун даромадлари 94 681 495,0 минг сўм, ҳаражатлари 280 401 848,0 минг сўм прогноз қилинганлиги ҳамда вилоятнинг вилоят бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар 185 720 353,0 минг сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  • 2023 йил учун Уйчи туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнози 1-иловага;

  • йил учун вилоят бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараротрансфертлар миқдори 2-иловага;

2023 йил учун Уйчи туман бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари 3-иловага;

2023 йил учун туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар нормативлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  • 2023 йил учун Уйчи туман бюджети заҳира жамғармаси ҳажмлари 2 643 169,0 минг сўм миқдорида белгилансин.
  • 2023 йил учун вилоятнинг Уйчи туман бюджети шахсий ғазна ҳисобварақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 839 999,0 минг сўмга белгилансин.
  • Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан 2023 йилда халқ депутатлариКенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет ҳаражатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилганлиги инобатга олинсин.

Шунингдек, 2023 йилда қуйидаги солиқ турлари:

а) Уйчи туман бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади: жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи; жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари

томонидан тўланадиган солиқ мустасно; қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ; юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ; юридик шахслар ер солиғи; корхоналар айланмасидан солиқ; айрим турдаги товарларнинг чакана савдосига доир ҳуқуқ учун йиғимлар;

қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона органлари томонидан ундириладиган йиғимлардан, ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун ундириладиган утилизация йиғимидан, шунингдек автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўловдан ташқари);

Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи давлат активларини ижарага беришдан олинган даромадлар.

б) вилоятнинг вилоят маҳаллий бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик

учун солиқ;

қонунчиликда белгиланган миқдорлардаги давлат божлари (патент божларидан ва

лицензиялар берганлик учун давлат божларидан ташқари);

қонунчиликда белгиланган миқдорларда давлат даромадига ўтказилган молмулкни реализация қилишдан тушган тушумлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича дивидендлар (даромадлар) ва ажратмалар;

Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушумлар;

в) вилоят бюджети ҳамда туман бюджетлари ўртасида тақсимланади:

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи.

қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат

бюджетига ундириладиган жарималар;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чоратадбирлари тўғрисида" 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-409-сон қарорига асосан 2023 молия йилидан бошлаб:

а) "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар жамоатчилик фикри асосида "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланади.

Бунда, аҳоли томонидан амалга оширилиши таклиф этилаётган тадбирлар ҳар бир маҳалла бўйича битта лойиҳалар пакети шаклида овозга қўйилиши;

б) Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида шаклланган қўшимча маблағларнинг 30 фоизи туман (шаҳар)ларда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун туман (шаҳар)лар Фуқаролар ташаббуси жамғармаларига мавжуд аҳоли сони ва маҳаллалар сонидан келиб чиқиб, тенг улушларда йўналтирилиши;

в) ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари учун туман (шаҳар) бюджетларининг 5 фоизи миқдорида, бироқ камида 6 миллиард сўм маблағ режалаштирилиши белгиланганлиги;

г) "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга оширилишининг янги тартиби ишлаб чиқилиши маълумот учун қабул қилинсин.

  • Уйчи туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Нурматов), Молия бўлими (Холмирзаев), Давлат солиқ инспекцияси (Бобаев) ва масъул ташкилотлар билан биргаликда:

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантириш; маҳаллий бюджети прогноз кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажариш; бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш;

бюджет интизомига риоя этилиши устидан назорат ва масъулиятни янада

кучайтириш;

тегишли маҳаллий бюджетларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ

тушумини таъминлаш;

бюджет даромадлар базасини ошириш ва қўшимча резервларни аниқлаш

зарурлигига алоҳида эътибор қаратсин.

  • Уйчи туман Давлат солиқ инспекцияси (Бобаев) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган ваколатларидан келиб чиқиб: солиқларнинг тўлиқ ва тўғри ҳисобланишини ҳамда ушбу солиқларни ўз вақтида

бюджетга ундирилиши устидан солиқ назоратини кучайтириш;

ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва мол-мулк солиқлари бўйича доимий таҳлилилар ўтказган ҳолда, солиқларни тўлиқ ҳисобланишини таъминлаш ҳамда ушбу солиқ тўловлари бўйича солиқ қарздорлигига йўл қўймаслик чораларини кўриш;

айланмадан солиқ тури бўйича солиқ тўловчилар томонидан нақд пул айланмаларининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий солиқ назоратини ўрнатиш ҳамда зарур ҳолларда хронометраж ва камерал солиқ назорати тадбирларини ўтказиш;

Бунда, мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида фуқароларга харид чекини талаб қилиб олишни тарғиб этувчи ижтимоий роликлар ҳамда видео материаллар тайёрлаб, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратсинлар.

хатлов ишларини самарали ташкил этиш орқали ер ва мол-мулк солиғининг солиқ

базасини ошириш вазифаси юклатилсин.

  • Уйчи туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Нурматов), Молия бўлими(Холмирзаев):

Уйчи туманлар бюджетлари тасдиқланган харажатларининг (захира жамғармаси маблағларисиз) 5 фоизига тенг миқдордаги маблағлар жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ҳамда маҳаллий бюджетларда шаклланган қўшимча манбаларнинг камида 30 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштириш учун "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси"га йўналтирсин.

Бунда, Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутатлари, Ёшлар ишлар агентлиги туман бўлими, туман ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари ҳамда янги жорий этилган ҳоким ёрдамчилари бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида аҳолига кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга масъул этиб белгилансин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 10 санасига қадар мажбурий тартибда туман ҳокимлиги расмий веб-сайтига жойлаштириб борилсин.

  • Мазкур қарор "Уйчинома" газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда Уйчитуман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  • Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Уйчи тумани ҳокиминингбиринчи ўринбосари (Нурматов), Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Хожимирзаева) зиммаларига юклатилсин.

                     Kengash raisi                                                Sh.Musayev

1-ilova

2023   йил учун Уйчи тумани маҳаллий бюджети даромадлари прогнози

 

Даромад турлари

 

Уйчи тумани

1

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

4 977906

2

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи

7 404 947

3

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

1 075 189

4

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

2 705 194

5

Қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

2 097 660

6

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

2 955 393

7

Юридик шахслар ер солиғи

10 423 941

8

 

Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи

12 768 015

9

Корхоналар айланмасидан солиқ

13 851 810

10

Жарималар

2 858 013

11

Йиғимлар

4 973 207

12

Давлат мулки бўйича ижара тўловлари

325 420

13

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

28 264 800

ЖАМИ

 

94 681 495

2-ilova

2023 йил учун Наманган вилоятининг вилоят бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдори

                                                                                                                                         минг сўмда

Т/р

Ҳудуд номи

минг сўм

1

Уйчи тумани

185 720 353

 

3-ilova

2023 йил учун Уйчи тумани бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдори минг сўм

Т/р

Кўрсаткичлар

Сумма

1

Уйчи тумани бўйича жами

280 401 848,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

264 316 857,0

 

        шундан:

 

 

   ривожлантириш дастурлари учун харажатлар

 

захира жамғармаси

2 643 169,0

 

Ташаббусли бюджет жамгармаси

13 441 822,0

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

1

Уйчи тумани халқ таълими бўлими

10 564 801,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

10 564 801,0

 

        шундан:

 

 

   ривожлантириш дастурлари учун харажатлар

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

2

Уйчи тумани мактабгача таълим бўлими

23 293 510,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

23 293 510,0

 

        шундан:

 

 

   ривожлантириш дастурлари учун харажатлар

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

3

Уйчи тумани тиббиёт бирлашмаси

87 577 037,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

         87 577 037,0

 

        шундан:

 

 

   ривожлантириш дастурлари учун харажатлар

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

4

Уйчи тумани маданият бўлими

3 867 935,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

3 867 935,0

 

        шундан:

 

 

   ривожлантириш дастурлари учун харажатлар

 

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

5

Уйчи тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими

1 748 507,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

1 748 507,0

 

        шундан:

 

 

   ривожлантириш дастурлари учун харажатлар

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

6

Уйчи спортни ривожлагтириш бўлими

7 060 909,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

7 060 909,0

 

        шундан:

 

 

   ривожлантириш дастурлари учун харажатлар

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

7

Уйчи тумани бандлик ва меҳнат муносабатлари бўлими

755 597,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

755 597,0

 

        шундан:

 

 

   ривожлантириш дастурлари учун харажатлар

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

8

Уйчи тумани молия бўлими

        

       1 400 788,0 

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

1 400 788,0 

 

        шундан:

 

 

   ривожлантириш дастурлари учун харажатлар

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

9

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Уйчи туманидаги муассасалар

445 709,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

445 709,0

 

 

        шундан:

 

 

   ривожлантириш дастурлари учун харажатлар

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

10

Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши

203 182,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

203 182,0

 

        шундан:

 

 

   ривожлантириш дастурлари учун харажатлар

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

11

Уйчи тумани ҳокимлиги

114 341 847,0

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

98 482 835,0

 

        шундан:

 

 

   ривожлантириш дастурлари учун харажатлар

 

 

захира жамғармаси

2 643 169,0

 

Ташаббусли бюджет жамгармаси

13 441 822,0

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

12

Уйчи тумани маҳалла ва нуронийлар қуллаб-қувватлаш бўлими

4 638 066,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

4 638 066,0

 

        шундан:

 

 

   ривожлантириш дастурлари учун харажатлар

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

13

Уйчи  тумани Ёшлари ишлари агентлиги бўлими

5 498 916,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

5 498 916,0

 

        шундан:

 

 

   ривожлантириш дастурлари учун харажатлар

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

14

Уйчи тумани оила ва хотин-қизлар бошқармаси

          3 559 564,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

3 559 564,0 

 

        шундан:

 

 

   ривожлантириш дастурлари учун харажатлар

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

15

Уйчи тумани ободонлаштириш бўлими

12 169 803,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

12 169 803,0 

 

        шундан:

 

 

   ривожлантириш дастурлари учун харажатлар

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

16

Уйчи туман сув хўжалиги бўлими

2 048 587,0 

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

2 048 587,0

 

        шундан:

 

 

   ривожлантириш дастурлари учун харажатлар

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

17

Уйчи туман қишлоқ хўжалиги бўлими

         

1 001 111,0

 

шу жумладан:

 

 

жорий харажатлар

1 001 111,0 

 

        шундан:

 

 

   ривожлантириш дастурлари учун харажатлар

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

30.12.2022

Xalq deputatlari Uychi tuman Kengashining

  • yil 30 dekabrdagi

VI-60-171-6-86-K/22-son qaroriga

4-ilova

  • йил учун Наманган вилоятининг вилоят, шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида ажратмалар нормативлари

белгиланадиган умумдавлат солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлар

Ҳудудлар номи

Юридик шахсларнинг молмулкига солинадиган солиқ

Юридик жисмсоний шахслар ер солиғи

Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи

Корхоналар айланмасидан солиқ

Давлат божи

Жарималар

Шаҳар ва туманлар бюджетига

Вилоят бюджети

га

Шаҳар ва туманлар бюджетига

Вилоят бюджетига

Шаҳар ва туманлар бюджетига

Шаҳар ва туманлар бюджетига

Шаҳар ва туманлар бюджетига

Вилоят бюджетига

Шаҳар ва туманлар бюджетига

Вилоят бюджетига

Шаҳар ва туманлар бюджетига

Вилоят бюджетига

1

Уйчи тумани

100%

0

100%

0

100%

0

100%

0

0

100%

50%

50%

 

Йиғимлар

Давлат унитар корхоналари дивиденд тушумлари

Давлат мулки бўйича ижара тўловлари

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушумлар

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

Шаҳар ва туманлар бюджетига

Вилоят бюджетига

Шаҳар ва туманлар бюджетига

Вилоят бюджетига

Шаҳар ва туманлар бюджетига

Вилоят бюджетига

Шаҳар ва туманлар бюджетига

Вилоят бюджетига

Шаҳар ва туманлар бюджетига

Вилоят бюджетига

Шаҳар ва туманлар бюджетига

Вилоят бюджетига

100%

0

0

100%

100%

0

35%

65%

0

100%

0

100%

12