2022 - yil 30 - dekabr                                     737-6-86-Q/22                                   Uychi tuman hokimligi

Уйчи туманида ҳовли ва уй атрофи ҳудудларини сақлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги қонунининг 6, 25-моддаларига, "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги қонунининг 23-моддасига, Ер кодексининг 63-моддасига асосан,

ҚАРОР       ҚИЛАМАН:

  • Уйчи туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимининг 2022 йил 5 декабрь кунги 30-225/22-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
  • Уйчи туманида ҳовли ва уй атрофи ҳудудларини сақлаш қоидалари иловагамувофиқ тасдиқлансин.

  • Уйчи туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (Усманов), ободонлаштириш бошқармаси (Рахматулла), фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари мазкур қарор билан тасдиқланган нормаларга риоя этилишини назорат қилиб борсин.

  • Ушбу қарор "Уйчинома" газетасининг навбатдаги сонида расман эълонқилинсин ҳамда бир иш куни ичида ҳокимликнинг расмий веб-сайти (uychi.uz)га жойлаштирилсин.
  • Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучгакиради.
  • Мазкур қарордан норози шахслар юқори турувчи органга ёки судга шикоятқилиш ҳуқуқига эга.
  • Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосариҒофуров зиммасига юклатилсин.

                    Tuman hokimi                                               Sh.Musayev

Uychi tuman hokimining

2022 yil 30 dekabrdagi

737-6-86-Q/22-son qaroriga

1-ilova

Уйчи туманида ҳовли ва уй атрофи ҳудудларини сақлаш

ҚОИДАЛАРИ

  • Умумий қоидалар.
  • Мазкур қоидалар фуқароларнинг ҳовли ва уйи (кейинги ўринларда уй) атрофидаги ҳудудларни (ерларни) сақлаш тартибини белгилайди.
  • Уй атрофидаги ҳудуд - шу уйга туташиб кетган умумий фойдаланиладиганҳудуд (ер майдони).
  • Уй атрофидаги ҳудуд бирор-бир шахснинг эгалигида, тасарруфида ёкифойдаланувида бўлмайди.
  • Уй атрофидаги ҳудудларни сақлаш тартиби.
  • Уй атрофидаги ҳудудларда бўш майдонлар бўлса, ундан мазкур уй атрофида яшовчи фуқаролар қуйидаги мақсадларда бепул умумфойдаланиши мумкин:

кир қуритиш учун хўжалик майдончаси;

кийимлар ва бошқа уй буюмларини тозалаш ҳамда хизмат кўрсатиш

ташкилотининг эҳтиёжи учун майдонча;

футбол, баскетбол, волейбол, теннис ўйнаш ҳамда гимнастика билан шуғулланиш

учун спорт майдончалари;

қум солинган қутилар билан таъминланган, арғимчоқлар, тебранадиган тахталар, айвончалар ва бошқа мосламалар ўрнатилган кичик ёшдаги болалар учун ўйин майдончалари;

қиш даврида спорт ва болалар майдончаларида зарур асбоб-ускуналар билан

жиҳозланган сирпанадиган ва яхмалак отадиган тепаликлар;

аҳлат ва озиқ-овқат чиқиндилари учун контейнер ва бочкалар ўрнатиладиган

майдончалар.

  • Турар жойларни ижарага олувчилар, ижарага берувчилар ва турар жой эгаларива улар билан бирга яшовчи шахслар кўчат қилинган дарахтлар, хўжалик, спорт, болалар майдончалари ва уларнинг жиҳозларини асрашлари, уй атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя қилишлари ва уларни ифлос қилишга йўл қўймасликлари керак.
  • Фуқаролар томонидан, шу жумладан уйда яшовчи шахслар томонидан уйатрофидаги ҳудудга турли ҳил чиқинди ва аҳлатларни ташламасликлари лозим.
  • Ахлат ва озиқ-овқат чиқиндилари уй атрофидаги белгиланган контейнер ёки

аҳлат ва чиқинди ташлашга мосланган бошқа жойларга ташланиши лозим.

  • Итларни сайр қилдириш бунинг учун белгиланган махсус майдончалардаўтказилиши лозим.
  • Хизмат кўрсатиш ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларитурар жойда яшовчиларнинг уй атрофидаги ерларда кўкаламзор майдонларни кўпайтиришга оид ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашлари, бунда дарахтлар кўп бўлишига эътибор беришлари керак.
  • Уй атрофи ҳудудларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладанўзбошимчалик билан бино-иншоот қуриш ёки енгил типдаги конструкциялар ўрнатиш таъқиқланади.
  • Уй атрофи ҳудудларидаги қатъий ҳисоби юритиладиган дарахтларниўзбошимчалик билан, шу жумладан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимининг рухсатномаси ва туман (шаҳар) ҳокимининг қарорисиз кесиш мумкин эмас.
  • Уй атрофи ҳудудлари доимий равишда обод ҳолда турмоғи лозим.
  • Уй атрофи ҳудудларини ободонлаштириш (сув сепиш, супуриш, ёввойиўтлардан тозалаш) ушбу ҳудуд атрофида яшовчи уй эгалари (мулкдорлар, фойдаланувчилар, ижарачилар) ва улар билан биргаликда яшовчи шахслар томонидан ёки хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
  • Давлат уй-жой фонди мулкдори ёки унинг ваколатли органи ўз ҳудудидагифуқаролар томонидан уй атрофидаги ҳудудлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилади.
  • Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз ҳудудидаги уйларатрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.
  • Кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси, агар кўп квартиралиуйдаги жойларнинг мулкдорларига бошқа ҳуқуқ билан тегишли бўлмаса, улардан умумий фойдаланиш Наманган вилояти ҳокимининг қарори асосида доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади.

III. Якунловчи қоидалар.

  • Уй атрофи ҳудудларини сақлаш билан боғлиқ низоли ҳолатлар суд тартибида ҳал этилади.
  • Ушбу қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, ободонлаштириш бошқармаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат уй-жой фонди мулкдори ёки унинг ваколатли органи томонидан амалга оширилади.
  • Ушбу қоидаларни бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдажавобгар бўладилар.