2022 - yil «28» - dekabr                                  734-6-86-Q/22                                   Uychi tuman hokimligi

Уйчи туманидаги табиий пичанзор ва яйловларда пичан ўриш нормаларини тасдиқлаш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги қонунининг 6, 25-моддаларига, "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунининг 12, 30, 32-34, 44, 45-моддаларига, "Давлат хизматлари ягона реестри"га (рўйхат рақами 3181, 2019 йил 13 сентябрь) асосан,

ҚАРОР        ҚИЛАМАН:

  • Уйчи туманидаги табиий пичанзор ва яйловларда пичан ўриш нормаларииловага мувофиқ тасдиқлансин.

  • Уйчи туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими (Ш.Умирзаков) ва қишлоқ хўжалиги бўлими (лавозими бўйича) мазкур қарор билан тасдиқланган нормаларга риоя этилишини назорат қилиб борсин.

  • Ушбу қарор "Уйчинома" газетасининг навбатдаги сонида расман эълонқилинсин ҳамда бир иш куни ичида ҳокимликнинг расмий веб-сайти (uychi.uz)га жойлаштирилсин.
  • Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучгакиради.
  • Мазкур қарордан норози шахслар юқори турувчи органга ёки судга шикоятқилиш ҳуқуқига эга.
  • Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосариИ.Бозорбоев зиммасига юклатилсин.

                    Tuman hokimi                                               Sh.Musayev

Uychi tuman hokimining

2022 yil 28 dekabrdagi

734-6-86-Q/22-son qaroriga

1-ilova

Уйчи туманидаги табиий пичанзор ва яйловларда пичан ўриш

НОРМАЛАРИ

I. Умумий қоидалар

  • Ушбу тартиб жисмоний ва юридик шахслар (кейинги ўринлардафойдаланувчилар) томонидан Уйчи туманидаги табиий пичанзор ва яйловларда ёввойи ҳолда ўсувчи пичанларни чорвачилик эҳтиёжлари учун ўриш (кейинги ўринларда табиий пичанзор ва яйловларда пичан ўриш) нормаларини белгилайди.
  • Ушбу нормалар қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди: давлат ўрмон фондининг табиий пичанзор ва яйловларига;

жисмоний ва юридик шахсларнинг эгалигидаги ёки фойдаланувидаги пичанзор ва

яйловларга.

  • Табиий пичанзор ва яйловларда пичан ўриш ўсимлик дунёси объектлариданмахсус фойдаланиш ҳисобланади.
  • Табиий пичанзор ва яйловларда пичан ўриш учун қўйиладиган талаблар
  • Табиий пичанзор ва яйловларда пичан ўриш ушбу мақсадларга мўлжалланганёки махсус бериб қўйилган, шу жумладан захира ерларидаги табиий пичанзор ва яйловларда амалга оширилади.
  • Табиий пичанзор ва яйловларда пичан ўриш рухсатнома асосида ҳамда ҳақэвазига амалга оширилади.
  • Фойдаланувчиларга рухсатномалар Наманган вилоят экология ва атроф-муҳитнимуҳофаза қилиш бошқармаси томонидан берилади.
  • Рухсатнома "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунда белгиланган тартибда ҳамда тасдиқланган квоталар доирасида берилади.
  • Табиий пичанзор ва яйловлар пичан ўриш учун фойдаланувчиларга доимий ёкивақтинча (узоқ муддатли ва қисқа муддатли) фойдаланишга берилиши мумкин.
  • Қисқа муддатли фойдаланиш 3 йилгача, узоқ муддатли фойдаланиш 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатни ўз ичига олади. Фойдаланиш муддати рухсатномада кўрсатиб ўтилади.
  • Табиий пичанзор ва яйловларда пичан ўриш йилнинг баҳор, ёз ва кузфаслларида амалга оширилади.
  • Фойдаланувчилар томонидан табиий пичанзор ва яйловларда пичан ўришкунннинг исталган вақтида амалга оширилиши мумкин. Бунда бошқа шахсларга ҳалақит қилинмаслиги, шу жумладан фуқаролар тинчини бузувчи баланд овоздаги шовқинлар чиқарилмаслиги лозим.
  • Фойдаланувчилар томонидан пичан ўриш рухсатномада кўрсатилган ҳудуд вабелгиланган муддатларда амалга оширилиб, унинг миқдори чекланмайди.
  • Табиий пичанзор ва яйловларда пичанларни илдиз қисми билан ўриш мумкинэмас.
  • Фойдаланувчилар ёки бошқа шахслар томонидан табиий пичанзор ваяйловларни ўзбошимчалик билан йўқ қилиб юбориш, шу жумладан ёқиб юбориш тақиқланади.
  • Ўзбошимчалик билан табиий пичанзор ва яйловларга етказилган зарар ёкинобудгарчиликлар ушбу зарар ёки нобудгарчиликни келтириб чиқарган шахс томонидан қопланади.
  • Фойдаланувчилар табиий пичанзор ва яйловлардан фойдаланишда қуйидагиҳуқуқларга эга:

табиий пичанзор ва яйловлар ва яйловдан ушбу нормаларга ўсимлик дунёсини

муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш; бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва ўзига етказилган зарар ўрнини қоплаш; рухсатномада кўрсатилган ҳуқуқлардан тўлақонли фойдаланиш; белгиланган муддатларда пичан ўришни амалга ошириш;

"Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланиш.

  • Фойдаланувчилар табиий пичанзор ва яйловлардан фойдаланишдақуйидагиларга амалга қилиши лозим: ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида белгиланган

қоида ва нормаларга риоя этиш; табиий пичанзор ва яйловлардан оқилона фойдаланиш; табиий пичанзор ва яйловларга зарар етказмаслик; пичанларни такрор кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

ёнғин хавфсизлигига риоя этиши ва ёнғинга қарши тадбирларни амалга ошириши,

ёнғинлар чиққан ҳолларда эса уларни ўчириш чораларини кўриш; махсус фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаш;

бошқа фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини бузмаслик; ўзига берилган рухсатномадан бошқа шахслар фойдаланишига йўл қўймаслик;

ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик

талабларини бузган ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаш;

"Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидаларга амал қилиш.

III. Якунловчи қоидалар

  • Табиий пичанзор ва яйловларда пичан ўриш билан боғлиқ низолар туманэкология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими, қишлоқ хўжалиги бўлими, туман ҳокимлиги ҳамда бошқа ваколатли органлар томонидан ёки суд тартибида ҳал этилади.
  • Ушбу нормаларга риоя этилишини назорат қилиш туман экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан амалга оширилади.

Ушбу нормаларни бузган айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларидабелгиланган тартибда жавобгар бўладилар.