✅Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5040-сонли қарори билан тасдиқланган «йўл харита»си 13-банди ижросини таъминлаш мақсадида туман маданият марказида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” Республика танловининг туман босқичи ўтказилди.
✅Уни Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова очиб, юртимизда ёшларга яратилаётган шароит ва кенг имкониятлар ҳақида гапирди ва барчага омад тилади.
✅Танловда 98 нафар ёш иштирок этиб, тасвирий санъат ва амалий санъат йўналиши бўйича кўргазмалар намойиш қилинди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан Низом талаблари асосида барча йўналишлар бўйича иштирокчилар ижоди одилона баҳоланиб, муносиблар вилоят босқичига танлаб олинди.
✅Якунда туман ҳокимининг ўринбосарлари А.Собиров, С.Аҳмадалиевалар барчани самимий қутлаб, ғолиб ва фаол иштирокчиларга диплом, ташаккурнома, эсдалик совғаларини топширдилар.






