Жорий йилда уйчилик пахтакорлар 5869 гектар майдондан 23962 тонна ҳосил олишни режалаштиришган. Ушбу юксак мақсадларга эришиш учун, албатта, бугунги ҳар бир кунни ғанимат билиб, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ташкил этилиши зарур.
Вилоятимиз раҳбарининг ғўза парваришида амалга оширилиши зарур бўлган топшириғи ва мутахассисларнинг тавсиялари ижросини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалигида катта тажрибага эга бўлган фахрийлар гуруҳи амалий кўмакка отланди. Бугун туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов, вилоят ҳокимлиги вакили Абдуғани Турдиев фахрийлар билан учрашиб, навбатдаги вазифаларни келишиб олишди. Фахрийларга алоҳида эътибор кўрсатилиб, амалий кўмаклари учун миннатдорчилик билдирилди.







