Ҳосилнинг бирор мисқолини ҳам нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш мақсадида терим суръати кучайтирилмоқда. Теримда қатнашаётган ҳашарчиларни рағбатлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун туман бош имом хатиби Олимхон Исақов ҳамда поплик меҳнат фахрийси Жўрабой ота Маматхонов бошчиликларида бир гуруҳ нуроний отахонлар ташаббуслари билан “Деҳқонобод АХИ Уйчи”, “Тола”, “Барногул зиё файз”, “Илҳомжон Икромжон” фермер хўжаликларига ташриф буюрилиб, илғор теримчи ва ҳашарчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Отахонлар дуога қўл очиб, ҳосилга барака тиладилар.