Бугун Уйчи пахта тайёрлов масканида дастлабки пахта ҳосили қабул қилинди.

Биринчи бўлиб "Муҳаммадмусо Болтабоев" фермер хўжалигидан иккита прицепда келтирилган ҳосил тарозидан ўтказилди. У 6850 кг. тош босди.

Мавсум бошланиши муносабати билан ўтказилган бугунги тадбирда туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов иштирок этди ва биринчи ҳосил келтирган фермер хўжаликларига эсдалик совғаларини топширди.

Маълумот учун, “Учқўрғон текстил” қўшма корхонаси томонидан жорий йилда туманимизда етиштирилган 21382 тонна пахта қабул қилиниб олиниши режалаштирилган.