УЙЧИДА “МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТИЗИМИ ҚАНДАЙ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА?

Chop kilish
Kurildi: 15

Аҳоли муаммолари ва бизнес ташаббусларини ўрганиш, маҳаллани ривожлантиришнинг “драйвер” соҳаларини аниқлаш, ижтимоий соҳа объектларининг аҳволи, ишсиз аҳоли, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар,тадбиркорлик кўникмаларига ўргатиш талабини аниқлаш ва тегишли таклифларни туман мувофиқлаштириш гуруҳига мунтазам киритиб бориш маҳаллалага бириктирилган доимий вакил (банк ходими)нинг асосий вазифаси.

 Уйма-уй юриш орқали тўлдирилган анкета сўровлари асосида аниқланган эхтиёжманд оила ва аъзолари “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритиш ёки чиқариш бўйича туман мувофиқлаштириш гуруҳига таклиф киритилади.  “Темир дафтар” рўйхатида ногирони бор, якка ёлғиз, боқувчисини йўқотган, оғир касалликка чалинганлиги ва бошқа сабабларга кўра чиқарилмайдиган, фақат ёрдам кўрсатиб туриладиган оилаларга кўмак бериб борилади.

Аҳолининг бизнес хоҳиш–истагини ўрганган ҳолда уларни тадбиркорлик фаолиятини бошлашига, шу жумладан, кредит олишига кўмаклашилади.  Маҳаллада тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш ва улар фаолиятини кенгайтириш юзасидан таклифлар бошқарув офисига тақдим этилади.

 Бошқарув офиси (тижорат банки ва иқтисодий блок ходимлари)  маҳаллаларда “драйвер” соҳаларни ривожлантириш учун ишлаб чиқилган янги лойиҳалар рўйхатини шакллантириб, маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурни ишлаб чиқади.

Ҳар бир маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилиб, “Обод маҳалла” дастурига киритиш бўйича таклифлар тайёрланади.

Туман ишчи гуруҳи ва маҳаллага бириктирилган доимий вакиллар томонидан маҳаллада аниқланган муаммолар жойида бартараф этилади.

Бир неча кундирки, туманимиздаги 4 та секторда маҳаллаларга бириктирилган иқтисодий комплекс ва тижорат банклари ходимларидан иборат ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда. Уларнинг кунлик фаолиятлари таҳлил этилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланмоқда. Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шокиржон Имамов “маҳаллабай” ишлаш тизимини самарали ташкил этиш бўйича тегишли тавсиялар берди.

 22.02.2021

Davlat ramzlari

Developed by jtemplate

 

2021 yil “Yoshlarni qo‘llab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili”

Kommunal xizmatlar tarifi

Valyutalar kursi

  
© 2014, Namangan viloyati Uychi tumani hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.uychi.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.