Мирзаравот МФЙда яшовчи фуқароларнинг ҳудудда боғча ташкил этиш бўйича мурожаатларига
Kurildi: 5
Ушбу мурожаат туман мактабгача таълим бўлими мутахассислари томонидан ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам, ҳудудда 290 нафардан зиёд 3-7 ёшли болалар мавжуд бўлиб, мактабгача таълим ташкилотига зарурият борлиги аниқланди. Бироқ мактабгача таълим ташкилоти қуриш учун бугунги кунда тегишли маблағ ва жой масаласи ҳал этилмаганлиги боис имкониятдан келиб чиқиб, ҳозирда оилавий мактабгача таълим ташкилоти ёки давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш мумкин. Шундай истакдаги тадбиркорларга ёрдам беришга тайёр эканлигимизни билдирамиз.
Уйчи туман мактабгача таълим бўлими.
22.02.2021