Давлатобод туманида «Рақамли кутубхона» фаолияти ҳам
Kurildi: 8
«Рақамли кутубхона»ни ташкил этишда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT-парк ҳамда соҳа корхона ва ташкилотлари мутахассислари катта ҳисса қўшишди.
Шу билан бирга, бу ерда вилоятдаги навбатдаги ўн учинчи Рақамли технологиялар ўқув маркази ҳам иш бошлади.
Кутубхонада фаолияти йўлга қўйилган ИТ-марказ ўқувчилари нафақат ахборот технологияларига доир китоблар, балки жаҳон адабиёт дурдоналарини ҳам ўқишлари мумкин бўлади. Республикамиздаги барча ИТ-марказлар ушбу «Рақамли кутубхона»га боғланиб, бу имкониятдан фойдаланиши мумкин.
Янги кутубхонада 30 мингта китоб бўлса, «Рақамли кутубхона» орқали 10 миллионта китобни мутолаа қилиш имконияти яратилади.