Янгиликлар

ТОМОРҚА – ХАЗИНА
17.04.2024
Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Файзиобод МФЙда яшовчи фуқаро Нодирбек Аҳмаджонов шу йил январь ойида саккиз сотихли томорқасида 20х40 ҳажмда иссиқхона қилди. Февраль ойида 2100 туп бодринг кўчатини олиб ўтқазган эди. Март ойи охирида ҳосил олишни бошлади. Ҳозир ҳар икки кунда юз килодан ҳосил оляпти. Бундан ташқари, 50 тупдан помидор, болгар қалампири ҳам ўтқазган. Хонадонбай ўрганишлар давомида унга бизнесни ривожлантириш банки орқали 100 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиш таклифи берилди. У иситиш тизимини замонавий типда қилиш, томчилатиб суғоришни йўлга қўйиш билан фаолиятини янада кенгайтириш ниятида.

Ишонч телефонлар

Сўровнома

Интинтерактив давлат хизматлардан фойдаланишдан мақсадингиз?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган 71-08/79 рақамли “Қонун устуворлиги – фаровон ҳаёт гарови” мавзуидаги давлат гранти лойиҳаси асосида “ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ: БУ СИЗ ВА БИЗ” мавзусида ёшлар ўртасида танлов ўтказилди.

Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Бирлашган маданият марказида бўлиб ўтган танловда Қаҳрамон, Олмурут, Кесканёр, Қашқар МФЙларининг ёшлардан иборат жамоаси беллашди. Танловдан ўрин олган шартларда Қаҳрамон МФЙнинг “Ҳур қизлар” жамоаси ғолибликка эришиб, биринчи ўринни қўлга киритди. Кейинги ўринлар Кесканёр ва Олмурут МФЙлари жамоаларига насиб этди.

“Кексаларни эъзозлаш” жамоат фонди Уйчи тумани филиали томонидан ташкил қилинган мазкур танлов ғолибларини лойиҳа координатори Неъматилла Раҳимов табриклаб, диплом ҳамда китоблар жамланмасини тақдим қилди.

Фото галерея

Видео галерея