Уйчи туманида 4 та кичик саноат зонасига тамал тоши қўйилди

Chop kilish
Kurildi: 39

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Уйчи туманида ташкил этилаётган тўртта кичик саноат зонасига тамал тоши қўйилишига бағишланган тадбирларда иштирок этди. Ўнҳаят ҳудудидаги “Овчибулоқ” кичик саноат зонаси 4 гектардан иборат бўлиб, бу ерда умумий қиймати 99,5 млрд сўмлик 30 та лойиҳа амалга оширилиши ва 600 га яқин янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

“Ёркатай” кичик саноат зонаси 4,7 гектар майдонда жойлашган. Бу ерда умумий қиймати 151,5 млрд. сўмлик 33 та лойиҳа амалга оширилиши ва ишга туширилиши натижасида 1200 тадан ортиқ иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

“Янгиер” кичик саноат зонаси 3 гектардан иборат бўлиб, умумий қиймати 36,6 млрд. сўмлик 8 та лойиҳа амалга оширилади ва 500 га яқин янги иш ўрни яратилади.

“Юксалиш” кичик саноат зонасида 28 гектар майдонда умумий қиймати 238,4 млрд. сўмлик 54 та лойиҳа амалга оширилиши таклиф қилинган. Лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 1200 га яқин янги иш ўринлари яратилиши кўзланган.

Вилоят ҳокими ушбу кичик саноат зоналарида лойиҳалар билан танишув жараёнида ихтисослашувга алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, “Овчибулоқ” кичик саноат зонасини озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаб чиқаришга, “Юксалиш” кичик саноат зонасини эса қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш таклиф қилинди.

Шунингдек, мазкур кичик саноат зоналаридаги ишларни жадаллаштириш ва 6 ойда якунлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Davlat ramzlari

Developed by jtemplate

 

Ob-havo

Kommunal xizmatlar tarifi

Valyutalar kursi

  
© 2014, Namangan viloyati Uychi tumani hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.uychi.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.