ҒАЛЛАЧИЛИКДАГИ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР

Chop kilish
Kurildi: 23

Жорий йилда Наманган вилоятида режадаги 67750 гектар майдонга кузги бошоқли дон экинлари экилиши тўлиқ таъминланди. Экилган ғалланинг 13806 гектари очиқ майдонларга, 53944 гектари ғўза қатор ораларига жойланди.

Келгуси йилда ғалладан мўл ҳосил олинишини таъминлаш мақсадида вилоятнинг тупроқ иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда ҳосилдорлиги юқори бўлган уруғлик буғдой навлари танлаб олинди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси марказий аппарати ва инспекциянинг Наманган вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда ҳукуматнинг 2020 йил 8 сентябрдаги “2021 йилда бошоқли дон етиштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 546-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан “Учқўрғон дон маҳсулотлари” АЖга қарашли уруғлик дон қабул қилиш шахобчасига пресс-тур уюштирилди.

 Тадбирда марказий ва маҳаллий ОАВларнинг 10 дан ортиқ вакилларига юқоридаги қарор асосида уруғлик донни сақлаш ва тарқатиш жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилиб, ҳужжатлар билан танишиш имконияти яратилди. 

Пресс-турда Инспекция вилоят бошқармаси бошлиғи Нўъмонжон Каримов, бошлиқ ўринбосари Илҳомжон Шодмонов ва бошқа масъул мутахассислар қатнашдилар.

Бугун Уйчи туманидаги "Машад соҳибкори" фермер хўжалигида пресс-тур давом этди. Унда уруғлик ғалланинг экилиши, ундириб олиниши, парвариши ҳамда ушбу жараёнларда агроинспекция томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

 
 

Davlat ramzlari

Developed by jtemplate

 

Ob-havo

Kommunal xizmatlar tarifi

Valyutalar kursi

  
© 2014, Namangan viloyati Uychi tumani hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.uychi.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.