“ASL_JAMIAT” телеграм канали орқали Уйчи туман ХТБ мудири Ш.Мурадов фаолиятига доир ёритилаётган мурожаат ва лавҳалар бўйича РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Chop kilish
Kurildi: 26

 “ASL_JAMIAT” телеграм канали орқали Уйчи туман ХТБ мудири Ш.Мурадов фаолиятига доир ёритилаётган мурожаат ва лавҳалар бўйича

Туман халқ таълими бўлими мудири Ш.Мурадов фаолиятига доир ёритилаётган мурожаат ва суратли лавҳаларда билдирилаётган фикрлар ўрганилганда, асоссиз эканлиги маълум бўлмоқда.

Дастлабки мурожаатда айтилган 2021 йилдан пенсионер директорлар билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши бўйича кўрсатма Наманган вилоят ХТБ томонидан берилган ва масъуллар иштирокида огоҳлантириш хати олти нафар пенсия ёшида бўлган мактаб директорларига етказилган. Огоҳлантириш хатини олган мактаб директорлари ҳеч қандай эътироз билдирмаган. Шунингдек,  пенсионер директорлар ва умуман барча директорларни ишга олиш ва ишдан бўшатиш вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ваколати доирасида ҳал этиладиган масала.

Пандемия сабаб вилоят ХТБ томонидан карантин даврида бирор марта ишчи гуруҳ туманга келмаган, топшириқ ва кўрсатмалар фақат онлайн тартибда, телеграм орқали берилган ва директорлардан бошқармадан меҳмон учун, деб пул йиғиш ҳолатлари учрамаган.

Қурилиш объектларини бериш, кўмир тарқатишдан ҳам Ш.Мурадов манфаатдор эканлиги ҳақидаги фикрлар  тасдиқланмади.

Агар Ш.Мурадов томонидан ҳақиқатдан ҳам,  шундай ҳолатлар содир этилган  ва аниқ маълумотлар мавжуд бўлса, туман ҳокимлигига тақдим қилинишини сўраймиз.

Мурожаатдаги иддаолар асоссиз эканлигини билдирамиз ва Ш.Мурадов шаънига доир бўҳтонлар тарқатмасликни сўраймиз.

Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Davlat ramzlari

Developed by jtemplate

 

Ob-havo

Kommunal xizmatlar tarifi

Valyutalar kursi

  
© 2014, Namangan viloyati Uychi tumani hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.uychi.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.