Янгиликлар

Маҳаллаларда ифторлик дастурхонлари ташкил этилмоқда
29.03.2024
Муборак рамазон ойи – эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат ойи. Бу ойда халқимизнинг асрлар оша сайқаллашиб келаётган меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик каби хислатлари яққол намоён бўлади. Уйчи туманидаги маҳаллаларда секторлар кесимида ифторлик дастурхонлари ташкил этилмоқда. Эҳсон тадбирларида Рамазон ойининг фазилатлари, бугунги кунда инсон қадрини улуғлаш борасидаги ўзгаришлар ҳақида мулоқот қилинмоқда. Бугун Ўнҳаят МФЙнинг “Сирли” кўчасида истиқомат қилувчи Ғиёсиддин Иброҳимов хонадонида ташкил этилган ифторлик дастурхонига маҳалла нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Абдуғаффор Режаббоев бошчилигида фахрийлар вакиллари таклиф қилиндилар. Ғиёсиддин Иброҳимов кўрсатилган эътибор учун миннатдорчилик билдирди. Ҳусниддин АҲМЕДОВ,Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Уйчи туман бўлими бошлиғи.

Ишонч телефонлар

Сўровнома

Интинтерактив давлат хизматлардан фойдаланишдан мақсадингиз?

Уйчи туманидаги 1-сектор ҳудудида жойлашган Бўяғон МФЙда навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашиб, мурожаатларни тинглашди. Аҳолини қийнаётган муаммолар ечими бўйича тавсиялар берилди, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди.

Сайёр қабулда электр, йўл, контракт тўловини амалга ошириш каби масалалардаги мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.

Фото галерея

Видео галерея