КИТОБХОН МИЛЛАТ

Chop kilish
Kurildi: 7

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббуснинг тўртинчиси ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган бўлиб, бу борада илм масканимизда ҳам ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, "Уйчинома" газетаси таҳририяти билан ҳамкорликда олиб бораётган фаолиятимиз яхши самара бермоқда.

Газета таҳририяти аввалги йилда "Китобсиз келажак йўқ!" лойиҳасини  муваффақиятли амалга оширди ва иккинчи бор давлат грантини қўлга киритди. Бу бизни ҳам беҳад қувонтирди. Сабаби, лойиҳа доирасида яна ҳамкорлигимиз давом этади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Китобхон миллат" мавзуидаги давлат гранти лойиҳасини амалга ошириш бўйича ижтимоий шериклар билан келишилган  тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Айни кунларда "Китобхонлик маданияти: муаммо ва ечимлар" мавзусида аҳолининг кенг қатлами ўртасида ижтимоий сўров ўтказилиб, якунланди. Май ойига қадар "Мен севган китоб" мавзусида мусиқий кеча, ота-оналар иштирокида "Бир фарзандга - уч китоб" шиори остида хайрия акцияси, "Ижод гулшани" мавзусида маҳаллий ижодкорлар ва ёш қаламкашлар билан  учрашув, "Китобхон оила" танловининг ҳудудий  ва туман босқичларини ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Яна бир қувончлиси, таҳририят қошида кутубхона маркази ва интернет кафе фаолияти йўлга қўйилишидир. Булардан ташқари, "Уйчинома" газетасида "Китобхон миллат" рукни остида махсус саҳифа ташкил этилиб, унда ёшларнинг китоб ўқишга  бўлган  қизиқишларини ошириш ҳақида туркум мақолалар ёритилиши, жамоат фондидан ажратилган маблағ ҳисобига "Уйчинома" газетасининг махсус саҳифани ўз ичига олган 4 та сони қўшимча чоп этилиб, тадбир иштирокчиларига бепул тарқатилиши ҳам китобхонлик тарғиботида муҳим аҳамиятга эга, деб ҳисоблайман.

Моҳира АБДУЛЛАЕВА,

10-мактаб ўқитувчиси, "Халқ таълими аълочиси".

Davlat ramzlari

Developed by jtemplate

2018 yil - "Faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili"

 

Ob-havo

Kommunal xizmatlar tarifi

Valyutalar kursi

  
© 2014, Namangan viloyati Uychi tumani hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.uychi.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.