ТАБИАТНИ АСРАШ - ДОЛЗАРБ ВАЗИФА

Chop kilish
Kurildi: 5

Ўзбекистон Экологик партияси туман ташкилотининг конференцияси бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари, меҳнат фахрийлари, маданият, таълим муассасалари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда партия туман кенгаши раҳбари Маҳаммадали Каримов партиянинг ташкил топиши, унинг жамиятдаги ўрни ва вазифалари, бўлажак сайловлар тўғрисида маъруза қилди. Сўзга чиққан меҳнат фахрийлари Ўринбой Мўминов, Муҳаммадисмоил Йўлдошев, партия фаоли Фотимахон Тошматовалар дунёдаги, мамлакатимиздаги экологик вазият, унинг  хавфли жиҳатлари, вазиятни ўнглаш чора-тадбирлари, фуқаролар ўртасида олиб бориладиган тарғибот ишлари ҳақида мулоҳазалар билдирдилар.

Конференция қатнашчиларига туман маданият бўлими "Тарона" ашула ва рақс халқ ансамбли санъаткорлари, 8-МТТ жажжилари маданий хизмат кўрсатдилар.

Тадбир сўнгида бир гуруҳ меҳнат фахрийлари, партия фаоллари рағбатлантирилди. Партия аъзолигига янги қабул маросими ўтказилди.

Асалхон САИДРАҲИМОВА,

Ўзбекистон Экологик партияси туман кенгаши аъзоси.

Davlat ramzlari

Developed by jtemplate

2018 yil - "Faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili"

 

Ob-havo

Kommunal xizmatlar tarifi

Valyutalar kursi

  
© 2014, Namangan viloyati Uychi tumani hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.uychi.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.