ИНСОН МАНФААТИ ҲАР НАРСАДАН УЛУҒ

Chop kilish
Kurildi: 6

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4904-сонли Фармони ижросини таъминланиши юзасидан туманда муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Халқ қабулхонасига 2400 га яқин мурожаат келиб тушди, шундан 500 дан ортиқ ёзма мурожаат қабулхона томонидан ҳал қилиниб, ижобий ечим топилишига эришилди.

Халқ қабулхонасига мурожаат этган юзга яқин фуқаронинг мурожаати қабулхона томонидан ўрганиб чиқилиб, уларнинг ариза ва шикоятлари қаноатлантирилиши таъминланган.

Масалан, Беруний МФЙда яшовчи Б.Имомалиеванинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш ҳақидаги, Иттифоқ МФЙда яшовчи Д.Рустамжоновнинг ноқонуний жарима тайинланганлиги тўғрисидаги мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

Туман тиббиёт бирлашмасининг бир гуруҳ ходимлари мажбурий таътилга чиқариб юборилганидан норози бўлиб ёзган мурожаатлари ҳам Халқ қабулхонаси томонидан ўрганилиб, туман тиббиёт бирлашмасининг ноқонуний буйруғи бекор қилинди. Ходимларнинг поймол қилинган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди, айбдор ходимларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 120 дан ортиқ оммавий сайёр қабул ўтказилиб, қабул жараёнида 2880 нафар фуқаро иштирок этди, улардан 814 нафаридан мурожаат келиб тушди ва бу мурожаатлар назоратга олиниб, кўриб чиқилиши таъминланди. Хусусан, Дўстлик, Оқтош МФЙларида яшовчи фуқароларнинг тоза ичимлик суви тармоғи тортилишига амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаатларига ижобий ечим топилди.

У.РЕЖАББОЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Уйчи туманидаги Халқ қабулхонаси мутахассиси.

Davlat ramzlari

Developed by jtemplate

2018 yil - "Faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili"

 

Ob-havo

Kommunal xizmatlar tarifi

Valyutalar kursi

  
© 2014, Namangan viloyati Uychi tumani hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.uychi.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.