Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг қарори

Chop kilish
Kurildi: 6

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЙЧИ ТУМАНИ КЕНГАШИГА САЙЛОВЛАРНИ ЁРИТИШ БЎЙИЧА МАТБУОТ МАРКАЗИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни очиқлик ва ошкоралик принципларига риоя қилган ҳолда уюшқоқлик билан ўтказиш, маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларига сайловга тайёргарликнинг бориши ва сайлов қандай ўтаётганлигини ёритиб боришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ўз вақтида ахборот олиш ҳамда тарқатишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашига бўлиб ўтадиган сайловлар даврида сайлов жараёнларини ёритиш бўйича Уйчи тумани матбуот маркази (кейинги ўринларда Матбуот маркази) тузилсин.

2. Матбуот маркази тўғрисидаги Низом 1-иловага ва унинг таркибий тузилиши 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Матбуот маркази туман маданият бўлими биносида жойлаштирилсин.

4. Уйчи туман сайлов комиссияси Матбуот марказининг тасдиқланган таркибий тузилишига мувофиқ унинг ходимлари билан тегишли меҳнат шартномаларининг белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминлансин.

5. 2019 йилги сайловларни ёритиш бўйича маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларини Матбуот марказида аккредитациядан ўтказиш тартиби тасдиқлансин ҳамда маҳаллий матбуотда эълон қилинсин.

6. “Ўзтелеком” Уйчи туман филиалидан Матбуот марказини тегишли жиҳоз ва ташкилий техника, телефон, факс ва бошқа техник воситалар билан таъминлаш сўралсин.

7. Уйчи тумани ҳокимлиги Матбуот маркази фаолиятини ташкилий-техник ва автотранспорт воситалари, шунингдек, баннерлар, электрон реклама стендлари, билбордлар ва бошқалар билан таъминлаш масалаларини ҳал этсин.

8. Ушбу қарор маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман сайлов комиссияси раисининг ўринбосари А.Нишанов зиммасига юклатилсин.

Туман сайлов комиссияси раиси              А.НАЖМИДИНОВ.

Уйчи шаҳарчаси,

2019 йил 8 октябрь.

Davlat ramzlari

Developed by jtemplate

2018 yil - "Faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili"

 

Ob-havo

Kommunal xizmatlar tarifi

Valyutalar kursi

  
© 2014, Namangan viloyati Uychi tumani hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.uychi.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.