ИЖТИМОИЙ БЕҒАРАЗ ЁРДАМ

Chop kilish
Kurildi: 711

   Туманимизда бўлиб ўтган сайёр қабуллардан сўнг 4 нафар ногирон ва меҳнатга лаёқат-сизлик даражаси чекланган аёл иш билан таъминланди. "Уйчи пахта тозалаш" АЖ билан меҳнат шартномаси тузилиб, уларга тикув машинаси ва хом ашё етказиб берилди.

 

   Жорий йилнинг етти ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Виртуал қабулхонасига 2183 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг асосий қисми уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти, алимент, меҳнат ва бандлик, суд қарорлари ижро этилиши, судларда жиноят, фуқаролик ишларининг кўрилиши, банк-молия ва солиққа тортиш, таълим, соғлиқни сақлаш соҳа-лари, тадбиркорлик, коммунал хизмат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш масалаларига тааллуқлидир.

   -Тикувчиликдан хабарим бор эди, - дейди Обод маҳалласида яшовчи 3-гуруҳ ногирони Маҳмуда Абдуллаева. -Президентимиз таклифи билан яратилган ушбу имкониятдан жуда хурсанд бўлдим, ҳозиргача менга берилган тикув машинасида 834 тадан ортиқ этак тикдим. Менга "Агробанк" АТБ Уйчи филиали томонидан пластик карточка очилди. 1 миллион 350 минг сўм иш ҳақи олдим ва меҳнат дафтарчаси очиб берилди. Шунингдек, 10 миллион сўм маблағ бўнак сифатида кам таъминланган оилаларга қурилаётган хонадонлардан бирини олишимиз учун ўтказиб берилар экан. Мен кеча-ю кундуз меҳнат қилишга розиман.

   -Туманимиздан 4 нафар шундай кам таъминланган ва жисмоний чекланган аёлнинг иш ўрнига эга бўлгани, давлатимиз томонидан уларнинг келгусида ўз меҳнатлари эвазига уй-жой билан таъминланишига имконият яратилганлиги хотин-қизларга бўлган юксак эътибордан даракдир, -дейди туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Нафисахон Мамасолиева. -Биз хотин-қизларнинг боқимандалик кайфиятидан йироқ бўлишлари, замон билан ҳамқадам юриб, жамият тараққиёти учун ҳисса қўшишларига имконият яратиб бераётган давлатимизнинг ички сиёсатини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаймиз ва бор кучимизни аямаймиз.

Davlat ramzlari

Developed by jtemplate

2018 yil - "Faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili"

 

Ob-havo

Kommunal xizmatlar tarifi

Valyutalar kursi

  
© 2014, Namangan viloyati Uychi tumani hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.uychi.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.