ЖАЖЖИЛАР ҚУВОНЧИ

Chop kilish
Kurildi: 0

“Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан 1-давлат кўп тармоқли махсус МТТда байрам тадбири бўлиб ўтди. Мазкур муассасада соғлиғида нуқсони бор 72 нафар бола тарбияланади.

Yana ukish: ЖАЖЖИЛАР ҚУВОНЧИ

Ижтимоий тармоқларда ёритилган Ғайрат МФЙда яшовчи фуқароларнинг мурожаати бўйича РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Chop kilish
Kurildi: 4

Ижтимоий тармоқларда ёритилган Ғайрат МФЙда яшовчи фуқароларнинг мурожаати бўйича
Ушбу мурожаат мутасадди раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги ПҚ 4797-сонли қарорига асосан нафақа ва

Yana ukish: Ижтимоий тармоқларда ёритилган Ғайрат МФЙда яшовчи фуқароларнинг мурожаати бўйича РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Янги йил байрами янги уйларда нишонланади

Chop kilish
Kurildi: 12

Ўзбекистон Республикаси Конститутиция қабул қилинганлигининг 28 йиллиги арафасида Наманган вилояти Уйчи туманидаги “Пастгузар” массивида кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилди.

 Эътироф этиш лозимки, Президентимизнинг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида қишлоқ жойларида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар ва муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилиши амалга оширилмоқда.Мазкур маҳаллада “Қишлоқ қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамияти буюртмаси билан 4 қаватли, икки-уч хонали 96 хонадондан иборат тўртта кўп қаватли уй қуриб битказилди. Шинам ва барча қулайликларга эга бўлган хонадонлар асосан уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар, меҳнат мигрантлари, ногиронлиги бўлган кишилар, ёш оилалар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар учун ажратилди.Хусусан, ногиронлиги бўлган шахслар, ёш оилалар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар, кам таъминланган уй-жойсиз қолган 31 кишига хонадонларнинг дастлабки бошланғич тўлови тўлаб берилди. Эътиборлиси, бундай ғамхўрликдан Меҳрибонлик уйининг икки нафар тарбияланувчиси ҳам баҳраманд бўлди. Шунингдек, 21 меҳнат мигранти оиласи ва уй-жойга эҳтиёжманд 44 фуқаро ҳам янги уйларга кўчиб кирди.

– Ёлғиз бошимда ногиронлиги бор 11 ёшли болам билан бирга оғир шароитларда яшадим. Охирги беш йил давомида ижарама-ижара юришга мажбур бўлдик. Аммо кўнглимда кичик ватан ҳисобланмиш – алоҳида уй-жойга эга бўлишдек истак сўнмади. Мана энди кўркам хонадонга кўчиб кирганимиздан бағоят хурсандман. Ана шундай эзгу ишлар бошида турган инсонлардан миннатдорман, – дейди Гулбаҳор Сайидазимова.

Ҳабиба Нормирзаева узоқ йиллар химик-агроном бўлиб ишлаб, ҳозирда кексалик гаштини сурмоқда. Замонавий уйларга эга бўлиш истагига ўзи эришолмади. Аммо бундай бахтга бугун фарзандлари эришганидан хурсанд. Туғма гапиролмайдиган ва эшитолмайдиган ўғли Шерхон ва келини Робия янги уйга кўчиб ўтди. Ёш оила учун хонадоннинг бошланғич тўлови давлат томонидан амалга ошириб берилгани юксак эътиборнинг чинакам ифодасидир.  

Дарвоқе, яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида замонавий турар-жой бинолари болалар майдончаси, махсус чиқинди ташлаш жойи, иссиқлик манбаи, тоза ичимлик суви ва канализация тармоқлари билан таъминланди. Массивга 580 метр ички кириш йўллари бажарилди. Бунинг учун 14 миллиард 900 миллион сўм миқдоридаги маблағ сарфланди.

Кўп қаватли уйларни топширишда иштирок этган Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов хонадон соҳибларини табриклаб, уларга эсдалик совғаларини топширди.  

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Уйчи туманидаги “Мега текстиль” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди

Chop kilish
Kurildi: 14

Жорий йил август ойида корхона томонидан умумий қиймати 20 миллион доллар бўлган енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасига старт берилганди. Мазкур корхона Туркиянинг “O’rtasya Tekstil Sanayi ve Tijaret” компанияси таъсисчилигида ишга туширилган бўлиб, лойиҳа тўлиқ хорижий инвестиция ва кредит линияси ҳисобига амалга оширилди ҳамда 400 та янги иш ўрни яратилди.

Yana ukish: Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Уйчи туманидаги “Мега текстиль” қўшма корхонаси фаолияти...

Davlat ramzlari

Developed by jtemplate

 

Ob-havo

Kommunal xizmatlar tarifi

Valyutalar kursi

  
© 2014, Namangan viloyati Uychi tumani hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.uychi.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.