Rasmiy ma'ruzalar

Chop kilish
Kurildi: 1681

Rasmiy ma'ruzalar

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссияси раиси Акрамжон Абдуғаппаровниинг

 М А Ъ Р У З А С И

 Ассалому алайкум, ҳурматли сессия иштирокчилари!

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари ҳамда маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари депутатлари фаолиятини ташкил этишнинг амалий жиҳатлари бўйича услубий тавсиялар тўғрисида»ги амалий тавсиясини Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши фаолиятига кенг тадбиқ этиш мақсадида халқ депутатлари туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2020 йилда ўтказиладиган сессиялар  муҳокамасига киритиладиган масалаларга таклифлари ва  назорат фаолияти режаси ҳамда мўлжалланган тадбирлари доимий комиссиялар рраислари иштирокида имшлаб  чиқилди.

 Жумладан, доимий комиссияларнинг  назорат фаолияти режасига бугунги кундаги энг долзарб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга хизмат қилувчи 44 та масалалар киритилган. Шунингдек, халқ депутатлари туман Кенгашининг  2020 йилга мўлжалланган тадбирлар  режасига асосан 33 та банддан иборат тадбирлар амалга оширилиши, туман Кенгаши сессияси муҳокамасига 17 та масалалар юзасидан таклиф киритилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги қонуни, Халқ депутатлари туман Кенгашининг регламенти ва Низомига мувофиқ депутат, доимий комиссия, ёки партия гуруҳи  йил мобайнидаги фаолиятларида агарда сессияга масала киритиш таклифлари бўлса Кенгаш иш режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

 Ҳурматли сессия қатнашчилари!

 Олий Мажлис Сенатида қабул қилинган қонунларнинг тарғибот-ташвиқоти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлиги томонидан  қабул қилинган қарорлар, минтақавий дастурлар, уларнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш ва жойларда унинг ижросини таъминлаш борасида ўз навбатида депутатлар фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шундай экан, бугун кун сизу биздан ғайрат ва шижоат билан меҳнат қилишни талаб этмоқда.

Мен сўзим якунида барча депутатларни  юртимиз равнақи йўлида фидойилик билан ишлашга чақираман ва халқ депутатлари туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2020 йилда ўтказиладиган сессиялар  муҳокамасига киритиладиган масалаларга таклифлари,  назорат фаолияти режаси ҳамда мўлжалланган тадбирларини тасдиқлаб беришларингизни сўрайман.

 Эътиборингиз учун раҳмат!

Davlat ramzlari

Developed by jtemplate

2020-yil - "Ilm,ma'rifat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish yili"

 

Ob-havo

Kommunal xizmatlar tarifi

Valyutalar kursi

  
© 2014, Namangan viloyati Uychi tumani hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.uychi.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.