Ommaviy tadbirlardan

Chop kilish
Kurildi: 2086

3-CЕКТОРДА НИМА ГАП?

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларнинг комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4102-сонли Қарори ҳамда Юртбошимиз томонидан 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашувда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида  3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи, подполковник Ғайрат Ғаниев ёшлар вакиллари билан учрашди.

Дастлаб 12-мактабда  туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринларининг “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди ва  28 нафар  фуқарога ишлаш учун йўлланма берилди.

-Мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасида туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман ХТБ билан ҳамкорлигида ёшлар ўртасида спортнинг баскетбол, шахмат турлари  бўйича мусобақалар ташкил этдик, -дейди туман Кенгаши депутати Гавҳар Ҳакимова. -Шунингдек, ёшларнинг ҳунармандчилик, рассомчилик ва пазандачилик бўйича маҳоратлари ҳам синалди. Туман маданият маркази,  12-мактабнинг “Ёш китобхон”, “Бегойимлар” тўгараги аъзолари иштирокидаги бадиий дастур, театрлаштирилган саҳна кўринишлари, 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг   чиқишлари барчага манзур бўлди.

Тадбир давомида 3-сектор ҳудудидаги таълим муассасаларида таълим олиб, маданият, спорт ва таълим соҳасида юксак натижаларга эришаётган 20 нафар ўқувчи ва талабага “Ташаккурнома” ҳамда эсдалик совғалари  топширилди. Ёшлар вакиллари билан бўлган учрашувда туман ҳокими М.Апақов, 3-сектор раҳбари Ғ.Ғаниев имтиёзли  кредит олиш, репититор масаласи,  кутубхона қуриш, китоб нашр қилдириш, интернет ва компьютер саводхонлиги,   тадбиркорлик, қурилиш соҳаси бўйича бир қатор саволларга жавоб қайтардилар. Битта мурожаат ўрнида ҳал этилди, 4 та мурожаат  тегишлилиги бўйича мутасадди идораларга юборилди, 5 та масала бўйича тушунтиришлар берилди.

CСЕКТОР РАҲБАРЛАРИ УЧРАШУВИ

 

Президентимизнинг 2019 йил 27 декабрь куни ёшлар билан учрашувидаги берилган топшириқлар ҳамда ёшларни раҳбарлар фаолияти билан таништириш, келгусида улар каби етук инсонлар бўлиб етишишларида орзу-истаклар уйғотиш мақсадида 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида сектор раҳбарлари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари М.Бобожанов, туман прокурори ўринбосари Х.Аҳмаджонов, туман ИИБ бошлиғи Ғ.Ғаниевлар қатнашдилар. Учрашувда ёшлар томонидан кўплаб таклифлар билдирилди. Сектор раҳбарлари муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатма, топшириқлар берди.

Самимий ва кўтаринки руҳда кечган мулоқот якунида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Шунингдек, туман прокурорининг ўринбосари Х.Аҳмаджонов туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида бўлиб, ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш жараёни билан танишди.

Шу куни болаликдан ногиронлар, Боғ, Бояғон МФЙларида яшовчи Умиджон Дадабоев, Абдурасул Бойматовларга ногиронлик аравачаси ҳамда кийим-бош топширилди.

Илҳомжон АЛИМАТОВ,

туман прокурорининг катта ёрдамчиси.

БИР ФАРЗАНДГА УЧ КИТОБ

"Уйчинома" газетаси таҳририятига ажратилган "Китобхон миллат" мавзусидаги давлат гранти лойиҳаси доирасида мактабимизда "Бир фарзандга уч китоб" мавзусида ташкил этилган тадбирда ота-оналар вакиллари ҳам фаол қатнашдилар.

Тадбир давомида ўқувчилар бадиий ва китобхонлик мавзусига доир чиқишлари билан барчани мамнун этишди.

-Кутубхонамизда 1500 дан ортиқ бадиий китоб мавжуд, -дейди кутубхоначи Зуннура Саматова. -Ўтказилаётган хайрия тадбирларимиз давомида 500 дан ортиқ янги бадиий адабиёт кутубхонамизга туҳфа қилинди. Айниқса, мактабимиз директори Ақидахон Қосимова ҳамда Лилбобо Назарова, Санжарбек Турғунов, Тўхтамирза Эгамбердиев, Шуҳратжон Абдуллаев, Толибжон Тожибоев каби ота-оналар, Дилфуза Тожибоева, Манзура Давлатова сингари ўқитувчилар, 7-"Б",8-"А", 9-"А" синфлар ўқувчиларининг фаолликлари алоҳида эътирофга лойиқ.

Хайрия акцияси якунида лойиҳа раҳбари Муҳаммадали Қамбаров тадбирда фаол қатнашган китобхон ўқувчиларга китоблар ҳамда "Уйчинома" газетасининг махсус сонидан туҳфа қилди.

Фароғат ЭГАМБЕРДИЕВА,

14-мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

Davlat ramzlari

Developed by jtemplate

 

Ob-havo

Kommunal xizmatlar tarifi

Valyutalar kursi

  
© 2014, Namangan viloyati Uychi tumani hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.uychi.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.