Developed by jtemplate

Муносабат

Chop kilish
Kurildi: 23

Уйчи тумани ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақовнинг "Ҳар бир тадбиркорга - кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!" деб номланган Мурожаатини ижтимоий тармоқларда ўқидим. Бу Мурожаат менга катта куч ва шижоат  бағишлади.  Сабаби, туманимиз ҳокими ва барча сектор раҳбарларининг тадбиркорлар мурожаатларини ўрнида ҳал этиш учун доимий қабул қилишга тайёр эканликлари ва ҳаттоки телефон орқали ҳам мурожаат қилиш мумкинлигини билдиришгани менга ўхшаган ишбилармонлар вақтини тежаш, муаммолари тезроқ ҳал бўлишида катта аҳамият касб этади, деб ўйлайман.

Мен тадбиркорлик фаолиятимни бошлаганимга етти йилдан ошди. Шу йиллар давомида анча чархландим. Жуда кўп муаммоларга дуч келдим. Сабр билан барчасини енгиб ўтяпман.
Битта ишчи ўрни яратишнинг ўзи ҳам бўлмайди, албатта. Аввало, тажриба, келажакни кўра билиш тадбиркор учун муҳим. Бир неча йил жой масаласидаги муаммоим ечилмай келарди. Жорий йилда менга тикувчилик цехим учун туман ФҲДЁ бўлимининг собиқ биноси ажратилди. Бу ерда "Обод марказ" дастури доирасида замонавий бино қурдим. Йигирмадан ортиқ хотин-қиз доимий иш билан банд бўлди. Юзга яқин турдаги маҳсулотлар тайёрлаяпмиз. Фақат кейинги вақтда электр таъминотидаги кўп узилишлар фаолиятимизга салбий таъсир кўрсатмоқда. Имкони бўлса, мутасаддилардан бу борада ёрдам сўраган бўлардим.

Мурожаат ўз вақтида қабул қилинди, деб ўйлайман. Мен каби тадбиркорларни эшитадиган, муаммоларини ўз ўрнида ечишга ҳаракат қилаётган раҳбарларимизга раҳмат. Умид қиламанки, туманимизда  кичик ва ўрта бизнес янада ривожланиб, иқтисодиётимиз юксалиб боради.

Адиба ҲОЖИМИРЗАЕВА,

"Шаҳноз мастер класс" хусусий корхонаси раҳбари.

Davlat ramzlari

Developed by jtemplate

2018 yil - "Faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili"

 

Ob-havo

Kommunal xizmatlar tarifi

Valyutalar kursi

  
© 2014, Namangan viloyati Uychi tumani hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.uychi.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.