Developed by jtemplate

МУРОЖААТ ЎҚИБ-ЎРГАНИЛМОҚДА

Chop kilish
Kurildi: 39

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг деҳқонлар ва томорқа ер эгаларига Мурожаати туманимизда қизғин ўқиб-ўрганилмоқда.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши аппарати, маҳалла фуқаролар йиғинлари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимлари иштирокида туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилиш ҳам айни шу масалага бағишланди.

Уни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ғанишер Жўраев очди ва бошқариб борди. Дастлаб Мурожаат ўқиб эшиттирилди. Барча фуқаролар йиғинларида кенгаш йиғилишини ўтказиш, кенгаш қарори билан тасдиқлаш, фуқаролар йиғини раисининг тадбиркорлик, томорқа ер эгалари фаолиятига кўмаклашиш ва ободонлаштириш ишлари бўйича ўринбосари томонидан хонадонма-хонадон юриш орқали Мурожаатнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва муаммоларни мунтазам равишда “Маҳалла – Халқ қабулхонаси – сектор – маҳалла” ҳамкорлик тизими орқали муттасадди ташкилотларга киритиб бориш, ҳар ойда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини фуқаролар йиғинларида муҳокама қилиш таъкидланди. Шунингдек, тижорат банклари томонидан маҳаллаларда кам таъминланган оилаларни эҳтиёжмандлик даражасидан чиқариш бўйича,  чорва моллари, истеъмол ҳамда иссиқхоналарни ташкил қилиш юзасидан имтиёзли кредитлар ажратишда жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишда фуқаролар йиғинларига услубий-амалий ёрдамлар кўрсатиш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда шахсий масъулият ва жавобгарликни ошириш айтиб ўтилди.

Йиғилишда туман кенгаши раисининг ўринбосари К.Низамов, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси И.Бозорбоев, Ўнҳаят МФЙ раиси Д.Режаббоев ва бошқалар сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Ҳусниддин АҲМЕДОВ,

ФЎЎБОФМБ туман кенгаши мутахассиси.

Davlat ramzlari

Developed by jtemplate

2018 yil - "Faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili"

 

Ob-havo

Kommunal xizmatlar tarifi

Valyutalar kursi

  
© 2014, Namangan viloyati Uychi tumani hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.uychi.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.